Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ёш илмий тадқиқотчиси Меҳрож Аҳмедов юртимиз далалари учун ноанъанавий ўсимлик бўлган “Физалис”ни маҳаллийлаштириш, тупроқ ва иқлим шароитимизга мослаштириш борасида тадқиқотлар олиб бормоқда. Сердаромад, сувсизликка чидамли ушбу ўсимлик ҳозирда Тошкент вилояти ерларида тажриба-синовдан ўтказилди ва тупроқ-иқлим шароитимизга яхши мослашди, ҳосилдорлиги ҳам юқори бўлди.

- Бу ўсимлик уруғини турли мамлакатлардан олиб келдик, - дейди илмий- тадқиқотчи Меҳрож Аҳмедов. – Келиб чиқиши Перу давлати ҳисобланади. Ўсимлик уруғларини биз Перу, Франция, Россия, Қозоғистон, Мексика, Италия давлатларида етиштирилаётган турларини Ўзбекистон шароитига олиб келиб экиб, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида илмий ишлар олиб бормоқдамиз. Етиштиришдан асосий мақсад аҳолини витаминларга бой мева-сабзавотлар билан таъминлаш.  

Физалис – итузумдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ва  кўп йиллик  ўтсимон ўсимлик туркумидир. Ватани Шимолий ва Марказий Америка  ҳисобланади.  Ер юзида 120 дан ортиқ навлари  тарқалган ва дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида, шу жумладан Ҳамдўстлик мамлакатларида бир нечта тури экилади. Ушбу ўсимлик мевали, сабзавотли ва манзарали турларига бўлинади.

Физалиснинг гектаридан  берадиган ўртача ҳосилдорлиги 10-30 тонна ва ундан ортиқни ташкил этади. Мевасининг таркибида  40 фоизгача шакар,   А ва С витамини мавжуд, дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, темир, рух, калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир.  Асосан озиқ – овқат ва фармацевтика саноатида ишлатилади.  

Ушбу ўсимликнинг  бош оғриғини қолдиришда, қон босимини меъёрлаштиришда, холестеринни камайтиришда, кўз қон томирларини бақувватлаштиришда, терини ёшартиришда ва суяк мўртлигидан асрашда, мушакларнинг шамоллашида ва артрит профлактикасида ҳамда давосида  фойдаси катта.

Авваллари Ўзбекистонда илмий ўрганилмаган ушбу ўсимликнинг янги навлари устида олимларимиз томонидан тажрибалар ўтказиб келинмоқда.  Етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, мевасининг атрофидаги пўстлоғи ва унинг  таркиби бўйича чуқур илмий-тадқиқотлар олиб бориляпти.  

Агарда Физалис ўсимлигини фермер хўжаликларига экиш тадбиқ қилинса, келажакда уларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ошади ва ўз навбатида аҳолининг ушбу шифобахш ўсимликка бўлган эҳтиёжи таъминланган бўлар эди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GfU4BTxW0gc" title="Fizalis o`simligi yurtimiz dalalariga moslashtirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Физалис ўсимлиги юртимиз далаларига мослаштирилмоқда (+видео)