Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган доимий аҳоли сони жорий йил 1 июль ҳолатига 2 миллион 974 минг 436 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 фоизга ўсди ёки 66 минг 900 кишига кўпайди.
Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, аҳоли сони бўйича Денов тумани 435 минг 115 киши билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда 262 минг 838 киши билан Қумқўрғон тумани, учинчи ўринда 246 минг 240 киши истиқомат қилаётган Жарқўрғон тумани бормоқда. Шу даврда Шўрчи тумани аҳолиси 236 минг 681, Сариосиё тумани 234 минг 901, Термиз шаҳри аҳолиси 210 минг 36 кишига етди.
Вилоятда Бандихон тумани 86 минг 273 киши билан энг кам аҳоли яшайдиган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Термиз туманида 88 минг 381, Бойсун туманида 128 минг 45 киши, Қизириқ туманида 128 минг 91, Ангор туманида 148 минг 447, Музработда 158 минг 101, Узунда 194 минг 169, Олтинсой туманида 199 минг 134 киши яшамоқда.
Айни пайтда вилоятда аҳоли зичлиги бўйича 1 квадрат-километрга ўртача 148,1 киши тўғри келмоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири