Фарғона давлат университети қошидaги “Қатағон қурбонлари” музейига Жиззах шаҳридаги Қозон (Волга бўйи) федерал университети филиали директори ўринбосари Тимур Асатов ҳамда мазкур олийгоҳ ўқитувчиси Ҳусан Сагатов ташриф буюрди.

Меҳмонлар университет тарихига бағишланган музейдаги қимматли экспонатлар, архив ҳужжатлари ва илмий мерос билан яқиндан танишди. Музейдаги университетнинг турли даврларда фаолият юритган ректорлар, йирик олимлар, ўқитувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган экспозициялар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

– Музей менда катта таассурот қолдирди. Унда нафақат менинг бобом – профессор Соли Сагатов, балки бутун бир авлоднинг, миллат зиёлиларининг тарихий хотираси асраб-авайланмоқда, – дейди Ҳусан Сагатов. – Университет тарихига бўлган бундай эътибор ва эҳтиромни юракдан ҳис этдим.

Бизнинг устозларимиз қолдирган маънавий мероснинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши ғоят муҳим. Мен ва ҳамкасбларим келгусида Жиззахда ҳам шундай музей ташкил этиш ниятидамиз. 

Ташриф сўнггида меҳмонларга университет тарихи ва устозлар хотирасига бағишланган “Устозлар хотирасига эҳтиром” номли китоб совға қилинди. Мазкур мулоқот ва саёҳат Фарғона давлат университети ҳамда Қозон федерал университети Жиззах филиали ўртасидаги илмий, маънавий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий ҳамкорлик янада юксалади