Ўзбекистон павильони “Expo Osaka 2025 Kansai” халқаро кўргазмасида “Кўргазма стендлари” номинацияси бўйича “Red Dot Award: Brands & Communication Design tanlovida Red Dot: Best of the Best” мукофоти билан тақдирланди.

Red Dot Award – бу дизайн ва коммуникация соҳасида дунё миқёсида тан олинган етакчи мукофотлардан биридир. Турли йилларда ушбу эътирофга Apple, Ferrari, Philips, LG каби глобал брендлар ва саноат етакчилари сазовор бўлиб, улар бугунги кунда жаҳон дизайни ва брендинг стандартларини шакллантирмоқда.   

Бугун эса ушбу фахрий рўйхатга Ўзбекистон павильони ҳам қўшилди – халқаро саҳнада мамлакатимизнинг маданий мероси, очиқлиги ва замонавий тараққиётини ифодаловчи ноёб лойиҳа сифатида эътироф этилди.   

Қайд этиш керак, Бутунжаҳон “Expo Osaka 2025” кўргазмасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Барқарор ривожланиш мақсадларининг уч устувор йўналиши: сифатли таълим, ҳамёнбоп ва тоза энергия ҳамда саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилма режаларига мувофиқ юртимиздаги ўзгаришлар жараёнини намойиш этувчи “Билимлар боғи” лойиҳасини тақдим этди.   

Ўзбекистоннинг мазкур кўргазмада иштирок этиши миллий ютуқларни намойиш этиш, сайёҳликни ривожлантириш, сармояларни жалб қилиш ҳамда халқаро ҳамкорлик ва маданий алмашинувни кенгайтириш учун янги истиқболларни очади.   

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Expo Osaka 2025”: Ўзбекистон павильони юксак мукофотга сазовор бўлди