Табиатда қайта тикланмайдиган энергия ресурслари, яъни нефть, газ, кўмир каби кўпгина фойдали қазилмалар миқдори чекланган. Улар қачондир ниҳоясига етади. Шу боис, бугун дунёда табиий ресурсларни асраш, улардан имкон қадар оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда ҳар бир соҳада энергосамарадор технологияларни қўллаш, пировардида истеъмолдаги энергия ресурсларини максимал даражада қисқартириш давлат сиёсатининг муҳим бўғинига айланган. Айниқса, бу қурилиш материалларида яққол намоён бўлади.   

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани табиий равишда сифатли қурилиш материалларига талабни оширмоқда. Замон талабига мос, энерготежамкор ва экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамиша пухта ёндашувга асосланади. Ушбу масала давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Хусусан, Президентимиз жорий йилнинг 19 май куни қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди. Унда кейинги йилларда қурилиш материалларига талаб йилдан-йилга ошгани ва тармоқ шунга мос равишда ривожлантирилаётгани таъкидланди.

Жумладан, шу кунга қадар кўплаб лойиҳалар амалга оширилди ва натижада бугунги кунда тармоқда 10 мингга яқин корхона фаолият юритмоқда. Илм-фан ва саноат интеграцияси билан қурилиш материаллари тури 100 тага етказилди. Бу йил биринчи чоракда ишлаб чиқариш 8 фоизга, экспорт эса 11 фоизга ўсди. Инвестиция дастури доирасида 500 миллион долларлик 9 та йирик лойиҳа ишга тушди. Душанбе, Кобул ва Филадельфия шаҳарларида “Ўзбекистон савдо уйи” ташкил этилди.

Бироқ ҳали олдинда режалар кўп. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан йил якунигача 2,4 миллиард долларлик 312 та лойиҳа бажарилиб, 16 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш, ишлаб чиқаришни эса 53 триллион сўмга етказиш белгиланган. Тармоқдаги экспортни 1,2 миллиард долларга етказиш мўлжалланган. Таққослаш учун бу рақам 2017 йилда 100 миллион долларга ҳам бормас эди. Хўш, бу борада энергия тежамкор қурилиш материалларининг ўрни қай даражада? Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда қурилиш саноатида бу турдаги маҳсулотлар ҳажми тобора ортмоқда. Улардан энг таниқлиси базальт қопламалардир. 

Ангрен шаҳрида жойлашган "Angren Glassfiber" корхонаси Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Бу корхонада шиша толали қопламалар ишлаб чиқарилади. Кўринишидан оддий материалга ўхшаган бу матонинг қурилиш соҳаси, қувурлар ишлаб чиқариш ва кемасозлик саноатидаги аҳамияти жуда юқори. Унинг энг бирламчи хусусияти биноларда энергия сарфини 45 фоизгача камайтира олади. Яъни, у хонадон, ижтимоий объект ёки саноат бинолари бўлсин, ичкарида ҳароратни мўътадил ушлаб туриш имкониятига эга. Шунингдек, у экологик тоза маҳсулот. 

Шу ўринда, шиша толали мато асосидаги фасад плиталар, яъни гласмат-плитанинг афзаллик жиҳатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Ўта енгил ушбу қурилиш материали мустаҳкам, арзон, ёнғинга учрамайди. Гласмат-плита қурилиш учун янги авлод материали бўлиб, намлик ва ёнғинга чидамли, иссиқликни ушлаб қолади ва биноларнинг энергия самарадорлигини оширади. Вентиляцияланган фасадлар учун энг яхши ечим бўлиб, ундан турар-жой, мактаб, офис ва савдо биноларида қўлланила бошланган. Қурилиш тезлигини оширади, харажатларни камайтиради ва замонавий энергия тежамкор стандартларни жорий этишга хизмат қилади.

–Мазкур корхона ўтган йили ишга туширилган бўлиб, 15 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади, – дейди корхонанинг ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Бобур Раҳимов. – Бугунги кунда 50 нафар ишчи ўринлари яратилган. – Ҳозирги кунда қурилишни тезроқ, энергиятежамкор, арзонроқ ва чидамлироқ қиладиган технологиялар тобора қадрланмоқда. Аслида буни янги сифат ва стандарт деса бўлади. Чунки, бу мамлакатимиз бозорида янги пайдо бўлган миллий маҳсулот. Шиша толали қопламанинг яна бир афзаллиги ёнмаслиги ва моғорлашга чидамлилиги. Шу жиҳатдан ҳам у Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини тез фурсатда эгаллади. Корхонамизда 15 турдаги маҳсулотнинг ҳар бири лаборатория текширувидан ўтказилади. Қопламаларнинг дунё стандартларига жавоб бериши ва чидамлилиги доимий назорат остида. Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ҳам гласмат-плита ишлаб чиқарилмоқда. У биноларнинг фасад қисмига ишлатилиб, юқори энерготежамкорликка эга. Ўрнатиш осон. Қопламалар нафақат янги қурилаётган, балки реконструкция қилинаётган биноларга мос келади. Хусусан, турар-жой бинолари, мактаблар, савдо марказлари ва офисларни қуришда ишлатиш мумкин. 

Хўш, маҳсулот нимаси билан шуҳрат қозонган?

Гласмат-плита Ўзбекистоннинг иқлим шароитига жуда мос келади. Унинг ёнғинга бардошлилиги, шовқиндан ҳимоя қилиши, иссиқлик изоляциясига эга экани, цемент плиталарга нисбатан енгилроқ ва арзонроқ хусусиятлари кўплаб қурувчиларнинг пулини иқтисод қилмоқда. Бу давлат бюджети ҳисобига амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда ҳам юқори самарадорликка ва маблағ иқтисодига хизмат қилади. 

Яна бир масала энергия истеъмоли юқори бўлган корхоналарда инновацион ечимларни қўллаш. Маълумотларга кўра, жорий йилда электр энергияси сарфи юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда бу турдаги табиий ресурс истеъмолини 43,5 миллион кВт соатга қисқартириш мақсад қилинган. 2024 йил давомида мамлакатимиздаги барча қурилиш материаллари корхоналари томонидан 2,3 миллиард кВт/соат электр энергияси, 912 миллион куб метр табиий газ, 1,7 миллион тонна кўмир сарфланган. Цемент, керамик материаллар, пишган ғишт, қурилиш ойнаси, гипсокартон ва иссиқлик сақловчи материаллар асосий энергия истеъмолчилари ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхонада энерго аудит ўтказилган. Натижада 2025-2027 йилларда 300 миллион кВт соатдан ортиқ электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Жорий йилда эса қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида янги қувватлар ишга туширилиши натижасида 2,5 миллиард кВт/соат электр энергияси, 669 миллион куб метр табиий газ ва 1,9 миллион тонна кўмирга талаб мавжуд. Табиий ресурслар истеъмолини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида эса, биргина энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхона томонидан 43,5 миллион кВт/соат электр энергияси, 6,7 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниши кўзда тутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/V3R4Mpwbb4I?si=bIsqtkpnFLenPB8b" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова,

Нишонбой Абдувоитов (видео)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда энергия тежамкор биноларни қуриш фаоллашмоқда (+видео)