Тахтакўпир туманидаги “Қоратеран” туристик мажмуасида Оролбўйида фаолият олиб бораётган миллий маданий марказларнинг “Ўзбекистон - ягона Ватан!” шиори остидаги кўргазмаси ҳамда ушбу санага бағишланган “Дўстлик фестивали” ҳафталиги доирасида гала-концерт дастури бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар борасида гапирди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари биродарликда, тинчлик-тотувликда яшаб келмоқда. Уларнинг ўз она тилларида билим олиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилган. Президентимизнинг ташаббуси билан ҳар йили 30 июль – мамлакатимизда “Халқлар дўстлиги куни” деб нишонланиб келинмоқда. Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та конфессия вакиллари ўзаро тинчлик ва  ҳамжиҳатликда истиқомат қилмоқда. Бу Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган ҳамда изчил амалга оширилаётган инсонпарварлик ва адолатпарварлик тамойиллари асосига қурилган сиёсатнинг натижасидир.

[gallery-24575]

Мамлакатимизда барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, манфаатларини таъминлаш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, миллатга хос анъана ҳамда қадриятларни ҳурмат қилиш, ривожлантиришлари учун барча зарур шароит яратилган. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остидаги дўстлик фестивали ушбу мақсадга хизмат қилмоқда.  

Шу куни Қорақалоғистон Ресубликасининг энг чекка ҳудудларидан бири - "Қоратеран" туристик мажмуаси мамлакатимизда бир оила аъзоларидек яшаб ва меҳнат қилаётган турли миллат вакилларини бир мақсад йўлида бирлаштирди. У ҳам бўлса, Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “Инсон қадри учун” деган ғояни ўзида мужассам этган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, бунга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшиш, шу билан бирга, бугунги кунда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиш ва уни ёшларимиз орасида кенг тарғиб қилиш керак.

"Қоратеран" туристик мажмуаси атрофи байрамона тарзда безатилган. Замонавий шаклда безатилган қора уйлар, байрам тантанаси ўтадиган саҳна ва унинг атрофи гўзал тусга кирган.

Байрам тадбирлари мазкур сўлим туристик манзилда халқ сайиллари, миллий-маданий марказлар томонидан тайёрланган миллий таомлар, рассом ва ҳунармандларнинг кўргазмалари билан давом этди.

– Ўзаро ҳурмат ва тотувлик алоҳида даражага кўтарилган мамлакатимизда маданий рангбаранглик, бирдамлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Украин миллий-маданий маркази раҳбари Ольга Миронец. –Турли миллат вакилларига ўз урф-одатлари, тили ва маданий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш имконини бераётган 157 та миллий-маданий марказ ва 38та дўстлик жамияти фаолияти ҳам буни тасдиқлайди.

Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбир Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасининг ўзидан ташриф буюрган таниқли санъат усталари, эстрада юлдузларининг бадиий композицияли чиқишлари, жозибали рақслари, шўх куй ва қўшиқларидан иборат концерт дастури  ҳамда  мушакбозлик билан давом эттирилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/03zA_ThJRbU?si=gOvv9r0ICnir7Sd-" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев,  Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчани бир мақсад сари жамлаган байрам (+видео)