Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур қонун меҳнат миграцияси соҳасидаги хизмат кўрсатиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.  

Қонун билан хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кенгайтириш, иш вақтидан ташқари ишлашнинг давомийлигини белгилаш ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Мазкур нормалар меҳнат миграцияси соҳасида қонунийликни таъминлашга, мигрантларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга, ноқонуний фаолиятга чек қўйишга ҳамда соҳага хусусий секторни жалб этишга қулай имконият яратади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, миграция хизматларини рақамлаштириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали хусусий сектор иштирокини рағбатлантиришга йўл очади.  

Қонун фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади