Мамлакатимизда меҳнат миграцияси кўлами ортиб, чет элдан қайтган фуқаролар сони кўпаймоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга ҳам кўплаб чет эл фуқаролари тижорат, меҳнат қилиш мақсадларида кириб келмоқда.

Ушбу тоифадаги шахсларнинг айримлари орасида ихтиёрий ўтказилган текширув натижалари уларда инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар мавжудлигини кўрсатган.

Бу Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди.  

Хусусан, 2024 йилда узоқ муддат чет элда бўлиб қайтган 1,7 миллион нафар фуқаронинг фақат 434 минги ёки 25 фоизи ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширилган. Уларнинг 1 минг 512 нафарида касаллик аниқланган. Шунингдек, 2024 йилда 12,7 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширилган ҳамда уларнинг 81 нафари бундай касалликка чалингани аниқланган.

Инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ихтиёрий текширувдан ўтказилган мигрантлар орасида аниқланган. Текширувдан ўтмаган мигрантларнинг қанчасида юқумли касалликлар борлиги номаълум. Шу жиҳатдан ушбу қонун долзарб аҳамият касб этади.

Қонун билан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида” ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, узлуксиз тўқсон кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган ўн саккиз ёшдан олтмиш ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш белгиланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий тиббий текширувдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари эса ўз маблағлари, иш берувчининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ОИВ/ОИТС ва сил касаллиги аниқланиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома беришни рад этиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.  

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни бораётган давлатининг тегишли қонунчилиги, ушбу давлатда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш мажбурияти хусусий бандлик агентликларига бериладиган лицензия шартларидан бири этиб белгиланмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, меҳнат миграцияси жараёнида ижтимоий хавфсизликни таъминлаш бўйича таъсирчан ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: айрим тоифадаги шахслар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилади