Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун муҳокамаси жараёнида давлатимиз манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш сифати ва самарадорлигини ошириш эътибор марказида экани таъкидланди.

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ рухсатномаларни бериш тартибини соддалаштириш, шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш механизмларини аниқ белгилаш зарурати юзага келмоқда.

Амалдаги “Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида”ги қонунда транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан 30 кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши, зарур ҳолларда эса мазкур муддат узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.

Шу муносабат билан қонун билан “Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида”ги қонунга транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати кўпи билан 90 кун этиб белгиланмоқда.

Амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши назарда тутилмоқда, мазкур муддатни узайтиришга асос бўлувчи ҳолатлар ҳамда узайтириш мумкин бўлган муддат чегараси аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қонун билан “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити рухсатномаси муддати узайтирилади