Сенат ялпи мажлисида қонун устуворлигини таъминлаш, айниқса, коррупцияга йўл бермаслик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева коррупция – одамларда меҳнатга ва яратувчанликка бўлган иштиёқни сўндирадиган, ислоҳотларни орқага тортадиган иллат эканини таъкидлади.  

– Мазкур масала Президентимизнинг доимий эътиборида бўлиб, маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан шахсан ўзлари танишди, – деди Т.Норбоева. – Коррупциявий ҳолатларнинг ҳар тўрттадан учтаси шаҳар ва туманларда маиший шаклда бўлаётганини таъкидлаб, бу борада янада қатъий ва тизимли чоралар кўриш, рақамлаштиришни кучайтириш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди. Биласиз, ҳозирда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида ҳудудлар, соҳа ва тармоқларда кенг қамровли, ўрганиш ва таҳлиллар олиб бормоқда. Натижалар бевосита ҳудудларда, вазирлик, идораларда сайёр тарзда муҳокама қилинмоқда. Бугунга қадар Миллий кенгашнинг сайёр мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди.  

Кенг қамровли “йўл харита”лар қабул қилинди. Ишонч билдирилган 100 нафардан зиёд мансабдорга нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўрилди.

Мақсад – фақат танқид ёки кимнингдир ишига баҳо бериш эмас, балки бамаслаҳат ҳолда муаммо ва камчиликларни бартараф этишнинг тизимли чора-тадбирларини белгилаш ҳамда уларни ҳамкорликда амалга оширишдир.

Парламент ишчи гуруҳлари жойларда ўрганиш ва таҳлилларни давом эттирмоқда. Тез орада қолган ҳудудларда ҳам муҳокамалар ўтказилади.  

– Соҳа, тармоқларга келсак, дастлабки босқичда асосан бюджетдан энг кўп маблағ оладиган соҳаларга эътибор қаратилди, – деди Сенат Раиси. – Бироқ бу қолган соҳалар, тизимлар эътибордан четда, дегани эмас. Негаки, коррупция у ёки бу кўринишда исталган соҳада учраши мумкин. Шу маънода, вазирлик, идоралар раҳбарлари алоҳида ўрганишларни кутиб ўтирмасдан, мустақил равишда тегишли соҳаларда коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ишларни фаоллаштириши, жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширишлари зарур. Сенат ва Миллий кенгаш бу борада ҳар қандай ёрдамга тайёр.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Раҳбарлар ўрганишларни кутмасдан, коррупциявий омилларни аниқлаши ва бартараф этиши керак