Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган профилактик ва тезкор тадбирларда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 29 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Ҳолатлар юзасидан 25 та жиноят ва 4 та маъмурий иш очилган.

Ҳуқуқбузарлардан жами 1миллиард 500 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Хусусан, бир неча кун олдин департамент , ички ишлар, божхона ва миллий гвардия вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Урганч тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

[gallery-24556]

Тадбирда ушбу туманнинг “Бахшилар” маҳалласида яшовчи фуқаро, яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги фош этилди. Унинг яшаш хонадонида 1 минг 50 литр спирт, 2 минг 345 дона қопқоқ плёнкалари, 1 минг 330 дона шиша қопқоқлари, 17 минг дона 3 турдаги алкоголь шиша этикеткаси, 2 минг 500 дона қалбаки акциз марка, 286 дона бўш шиша идишлари, ароқ маҳсулотини қадоқлаш қутиси учун мўлжалланган 471 дона акциз марка, қалбаки бўлган турли ҳажмдаги қўлбола усулда тайёрланган 4 турдаги 1 минг 595 шиша спиртли ичимликлар, 71 минг 500 дона қалбаки маркировка, 45 минг 600 дона ҳимоя лентаси, қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимликларни сақлашга мўлжалланган 1 дона 250 литр ҳажмли елим идиш борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузар Жиноят процессуал кодексида белгиланган тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4BK0fgMNHZY" title="Qo‘lbola, soxta mahsulotlar sexi fosh etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўлбола, сохта маҳсулотлар цехи фош этилди (+видео)