Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган “Ширмонбулоқ” қишлоғидан ўтувчи Жанубий Фарғона каналида кўзга ташланган кўпикли ва қоп-қора сув жамоатчилик ўртасида жиддий экологик хавотирларга сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳалар орқали мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тезкор назоратга олинди.

Вазирлик ахборотига кўра, 2025 йил 26 июль куни соат 9:00 лар атрофида Андижон вилояти Экология бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ҳолат ўрганилган. Натижада каналда сув юзасида кўпиклар пайдо бўлгани аниқланди ва дарҳол сувдан намуналар олиниб, лаборатория таҳлилларига юборилган.

Текширувлар давомида Хўжаобод туманида жойлашган “Н. Г.” МЧЖ томонидан мато маҳсулотларига ранг бериш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувларнинг тозалаш иншооти тўлиқ ишламаётгани ва шу сабабли қисман тозаланмаган ҳолда Жанубий Фарғона каналига ташланаётгани маълум бўлган.

Айни пайтда, табиатга етказилган зарар миқдори лаборатория хулосалари асосида ҳисобланмоқда. Тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига тақдим этилади.

Шунингдек, вазирлик томонидан мазкур корхона фаолияти юзасидан қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, яна бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чора-тадбирлар кўриш белгилаб олинган.

Мутасаддилар ушбу масалада жамоатчиликни хабардор этиб боришини, вазият тўлиқ назоратда эканини ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилмоқда.

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Фарғона каналидан оққан “қора кўпик” бўйича текширув бошланди