Айни пайтда Қирғиз Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов бугун ушбу мамлакат етакчиси Садир Жапаров томонидан қабул қилинди.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва қардошлик муносабатлари мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб, барқарор тараққиёт учун энг қулай шарт-шароитларни яратмоқда, – деб ёзди вазиримиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Давлатларимиз раҳбарларининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли, икки мамлакат ўртасида ҳеч қандай ҳал этилмаган масала қолмади.

Вазирнинг таъкидлашича, кун тартибида муҳокама қилинган масалалар доираси кенг қамровли бўлиб, барча йўналишларни ўз ичига қамраб олган. Унга кўра, инфратузилмадан тортиб, гуманитар соҳаларгача бўлган қўшма лойиҳалар нафақат икки давлат манфаатларига хизмат қилмоқда, балки бутун минтақа ва ундан ташқари ҳудудлар тараққиётига ҳам ҳисса қўшмоқда. 

– Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари барча эришилган келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиради, -дея таъкидлаган Б.Саидов.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтиёр Саидов Қирғизистон Президенти қабулида бўлди