Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази янги-янги маърифий лойиҳалар устида қизғиш иш олиб бормоқда. Жумладан, ушбу марказ франциялик, туркиялик ва австриялик нуфузли мутахассислар билан ҳамкорликда “114 Қуръон” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тарихий меросига тегишли дунёдаги Қуръон қўлёзмалари танлаб олинади ва Марказ музейи асосий қисми сифатида Қуръони карим зали бўлими экспозициясидан ўрин олади. 

Бугун Ислом цивилизацияси марказида мазкур лойиҳанинг якунловчи босқичга ўтаётгани муносабати билан туркиялик олим, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез ўз тақдимотини намойиш қилди.

Тақдимотда Ўзбекистоннинг таниқли уламолари ва исломшунослари — шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомидбек Ишматбеков, марказ илмий котиби Рустам Жабборов, илмий ходим Азимжон Ғафуров ҳамда кўплаб тадқиқотчилар иштирок этди.

Истанбул университети профессори Эмек Ушенмезнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида Марказ билан ҳамкорликда 114 та Қуръони карим нусхаси асосида китоб-альбом тайёрланмоқда. Туркиялик олимнинг айтишича, китоб-альбом “Кириш қисми” ва 4 бўлимдан иборат бўлиб, унда VII асрдан XX асргача Туркистон ҳудудида яратилган ва дунё архивларида сақланаётган ноёб қўлёзма Қуръонлар ҳақида тарихий-илмий маълумотлар келтирилади.

Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати маълумотига кўра, китоб-альбомдан жой оладиган машҳур нусхалар қаторида — Усмон мусҳафи, Катта Лангар Қуръони, Мовий Қуръон, Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар ва Бобурийлар давридаги ҳамда хонликлар даврига оид нусхалар ўрин олади. Ҳар бир қўлёзманинг факсимиле (аниқ нусха) кўринишида 2 саҳифаси китобда ўз аксини топади. Уларнинг умумий тартиби 30 порани қамраб олиб, тўлиқ Қуръони карим манзарасини яратади.

Туркиялик профессор айтиб ўтган муҳим жиҳатлардан бири — 1467 йилда Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султоннинг қизи Шодмалик хотун томонидан ўз қўли билан кўчирилган Қуръон нусхаси ҳам альбомдан жой олиши. Шунингдек, Қўқон хони Амир Умархоннинг Усмонийлар султони Маҳмуд II га совға қилган тарихий қўлёзма нусхаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Энг эътиборли қисмлардан бири — 1318 йилда Олтин Ўрда хони Ўзбекхонга атаб олтин варақда кўчирилган 700 йиллик тарихга эга Қуръон қўлёзмасидан суралар киритилаётганидир. Ушбу нусха мўғуллар давридан кейин сақланиб қолган энг асосий Қуръон мусҳафларидан бири ҳисобланади.

Тақдимот сўнгида профессор Эмек Ушенмез ушбу ноёб қўлёзмаларнинг тарихий, манбашунослик ва маданий қимматини алоҳида таъкидлади ҳамда уларнинг келиб чиқиш тарихи Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ эканини эътироф этди. 

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“114 Қуръон” лойиҳаси якуний босқичда: Экспозицияда нурли саҳифалардаги тарих ва тамаддун