Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Миллий гвардия тизимларида жамиятда аёлларнинг салоҳияти ва ижтимоий мавқеини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ушбу тизимда хизмат қилаётган аёллар нафақат ўзларининг касбий вазифаларини юксак даражада бажараётган, балки янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган етук мутахассислардир.
Замонавий ҳарбий тизимда аёллар фақатгина бошқарув лавозимларда эмас, мураккаб ва масъулиятли йўналишлар – жанговар тайёргарлик, жамоат тартиби, техник хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам ўз салоҳиятларини намоён этмоқда. Бу, мамлакатимизда гендер тенгликка қаратилаётган эътибор йилдан-йилга ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳар қандай шароитда ўз устида ишлаган, билим олишга интилган зиёли опа-сингилларимиз жамият тараққиётининг калитидир. Уларнинг меҳнатсеварлиги, сабри, тафаккури билан янги муваффақиятларга эшик очилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/1OZ6F2DiKcs?si=sN_WQ6T-DNurIrmI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Т.Рўзиев,
Х.Абрайқулова,
А.Аҳмедов(видео), ЎзА