Қашқадарё вилояти Косон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Ҳ.М новвойхонасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, катта миқдордаги зарар келтиргани аниқланди.
Бу ҳақда “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

“Ҳудудгазтаъминот”АЖнинг қатъий топшириғига мувофиқ ташкил этилган тезкор текширувда, новвойхона ходимлари газ тақсимлаш қурилмасига яширин йўллар орқали уланиб, 372 миллион 353 минг сўмлик газни талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Бу ҳолат юзасидан тезкор равишда далолатнома тузилиб, барча зарур ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали бу каби ноқонуний фаолиятга қатъий қарши курашишни давом эттиради ва барча туманларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш учун тадбирларни кучайтирмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири