Греция пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди.

Унда 51 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Турсунов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиевни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, -71 кг. вазндаги полвонимиз Беҳрузбек Валиев грециялик Димитриос Соулис устидан  3:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Отабек ва Беҳрузбек терма жамоамизга иккита олтин медални тақдим этди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча юнон-рум кураши бўйича Бунёд Ҳасанов  ва Абдулазиз Холмирзаев ҳам жаҳон чемпионига айланган эди.  

Аёллар кураши бўйича вазни - 65 кг. бўлган Муҳайё Раҳимжонова финал босқичига йўл олди. Энди Муҳайё олтин медаль учун ўтадиган сўнгги баҳсда Ашвини Вишнои билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна икки полвонимиз жаҳон чемпионига айланди