Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда асал етиштирувчиларнинг арилари турли кимёвий воситалар
Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда асал етиштирувчиларнинг арилари турли кимёвий воситалар туфайли нобуд бўлаётгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Халқимиз дастурхонининг шифобахш неъмати ҳисобланган асал ва асалари маҳсулотлари билан мўл бўлиши соҳага яратиб берилган шароитлар билан бевосита боғлиқдир.
Албатта бу ҳашаротларнинг кўп нобуд бўлиши, табиат занжирига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Зеро, табиий чанглатувчи бўлган асалариларнинг ўсимлик дунёсида хизматлари жуда катта. Соҳада юзага келган муаммоларнинг ечими хусусида “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси мутахассиси Отабек Ғоипов билан суҳбатлашдик.
- Асалариларнинг бундай ёппасига нобуд бўлиши экин майдонларига қўлланилаётган кимёвий воситалар билан боғлиқми ёки бирор-бир касаллик сабаблими?
- Асаларилар бизда табиийчанглатувчилар ҳисобланади. Асалари қишлоқ хўжалиги экини бўладими, пахта ёки мевали дарахтлар бўладими ҳаммасининг гулидан шира олиб, бизга озуқа беради. Республикамизда қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожланиб борган сари, йилдан-йилга зараркундаларнинг сони, тури ҳам ошиб бормоқда. Зараркунандаларга қарши курашиш учун кимёвий воситалар ишлатилади.
Энди бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кузатилаётган асалариларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолатлар бу айнан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига ишлатилаётган гербицидлар, пестицидлар ҳисобидан келиб чиқяпти. Бу бўйича айрим асаларичилар мурожаат қилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ytQ8_XOV0mo" title="Asalarilarning nobud bo‘lishiga nima sabab bo‘ldi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА