Президент ташрифидан сўнг...

Тошкент шаҳри мамлакатимизнинг иқтисодий, маданий ва ижтимоий маркази сифатида турли соҳалар ривожида муҳим роль ўйнайди. 

Ҳозирги кунда шаҳарда саноатнинг турли тармоқлари, жумладан, мебелсозлик ҳам жадал ривожланмоқда. Бу нафақат иқтисодий ўсишга хизмат қилади, балки янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Чилонзор туманидаги индустриал ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишган эди.

“Eman materials” корхонаси бу ердаги муҳим ишлаб чиқариш нуқталаридан бири. Корхона ҳақида қуйироқда батафсил тўхталамиз. Ҳозир индустриал ҳудудда тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шароитларга бироз эътиборингизни қаратамиз.

Мазкур ҳудуд Бешқўрғон ва Тирсакобод маҳаллалари ҳудудида жойлашган бўлиб, 320 гектар майдонни эгаллаган. Кичик саноат зонаси мақомидаги ушбу индустриал ҳудуд Президентнинг 2023 йил 3 июлдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. 

Бу ерда халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилди. Бугунги кунда ҳудудда ана шундай талабларга жавоб берадиган корхоналар сони 531 тага етди.

Уларда яратилган иш ўринлари сони эса 20 мингтага яқинлашди. Йиллик ишлаб чиқариш салоҳияти ҳам кам эмас – 6 триллион 800 миллион сўм. Жорий йилда ҳудуддаги 50 та корхонада 180 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади.   

Транспорт, муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасининг яхшилангани тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу ерда жойлашган “Eman materials” корхонасида ҳам бўлган эди.

Тошкент шаҳрида мебелсозлик саноати – маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш ва саноатни диверсификация қилиш учун қулай соҳалардан биридир. Маҳаллий даражада ишлаб чиқарилган мебель бозор талабини қондирибгина қолмай, балки экспорт салоҳиятини ҳам оширади. Бу эса ташқи савдо балансига ижобий таъсир кўрсатади. Шаҳар иқтисодиётининг барқарор ўсишига сабаб бўлади.

Ҳозирги мураккаб шароитда ўзимизда бор хомашёни чуқур қайта ишлаб, қўшилган қийматни кўпайтириш энг асосий масаладир. 

Маҳаллий саноатдаги шундай йўналишлардан бири мебелсозликдир. Мамлакатимизда бу тармоқда 7 минг 500 та корхона ишлаб турибди. Ўтган йилнинг ўзида 920 та янги корхона очилган. Соҳада 6 триллион 700 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 20 миллион долларлик мебель экспорт қилинган.

Чилонзор туманидаги ушбу индустриал ҳудудда бу тармоққа ихтисослашган ўнга яқин корхона бор.

Соҳадаги кичик бизнес вакиллари чет элдан материаллар олиб келишда қийналиши мумкин. Мамлакатимизда уларга бу борада кўмаклашиш, транспорт харажатларини енгиллатиб, хомашёни арзон етказиб бериш мақсадида ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилди. Шунингдек, 14 турдаги хомашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божи 1 фоиз этиб белгиланди.

Дарҳақиқат, мебелсозлик саноати турли касб соҳаларида малакали кадрларга эҳтиёж туғдиради. Дизайнерлар, усталар, монтажчилар, савдо ва маркетинг мутахассислари каби мутахассислар учун янги иш ўринлари пайдо қилади. Бу эса ишсизликни камайтиради ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг даромад манбасини кенгайтиради. Айниқса, ёшлар ва аёллар учун иш ўринлари яратилиши ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

– Корхонамизда тадбиркорлик учун яратилаётган барча шароитлардан самарали фойдаланилмоқда, – дейди “Eman materials” таъсисчиси Азиз Нуриддинов. – Лойиҳани амалга ошириш учун ўн миллион доллар маблағ йўналтирилди. Бугунги кунда бу ерда йилига 10 минг тонна 800 миллиард сўм ярим тайёр мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Индивидуал буюртма асосида ҳам мебель ишлаб чиқариш, лойиҳалаштириш, кесиш, асбобларни қайта таъмирлаш каби қўшимча хизматлар кўрсатишни ҳам йўлга қўйганмиз. Яна шу ернинг ўзида кўргазма зали ташкил этганмиз. Пойтахтдаги бренд маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни бир жойга жамланганмиз. Бу тизим сотувчи, хизмат кўрсатувчи ва олувчига ҳам кўплаб қўшимча имкониятлар тақдим этмоқда. 

Бугунги кунда мамлакатимиздаги минг-минглаб ўрта ва кичик цехларга ўз маҳсулотларимизни етказиб бермоқдамиз. Президентимиз ташрифидан сўнг янги ғоялар туғилди, шижоатимиз ошди. Янги лойиҳаларни амалга ошириб, яна кўплаб доимий иш жойлари ташкил этамиз. 

Корхонанинг экспорт ҳажми ҳам босқичма-босқич ўсиб бормоқда. Бу ерда 200 кишининг доимий бандлиги таъминланган. 

Мебелсозлик саноатининг ривожланиши аҳоли турмуш даражасини бир неча жиҳатдан яхшилайди. Аввало, янги иш ўринлари орқали даромад ошади, бу эса аҳолининг харид қуввати ва ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. 

Аҳамиятлиси, ушбу корхонанинг ўзида мебелсозлик ўқув маркази ҳам ташкил этилган. Бунинг учун соҳа ривожланган Италия, Туркия ва Россия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. 

Кейинги йилларда мамлакатимизда соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун инновацияларни жорий этиш, маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардош қилиш ҳамда кадрларни тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу чора-тадбирлар натижаси мана шу каби истиқболли лойиҳаларнинг рўёбга чиқаётганида ҳам намоён бўлмоқда. 

Икром АВВАЛБОЕВ, Рустам НАЗАРМАТОВ(сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мебелсозлик – ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва кўп иш ўрни яратиш салоҳияти