Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда очиқлик, ўзаро ҳурмат ва прагматизм асосида амалга ошираётган фаол ташқи сиёсати, минтақа давлатлари билан биродарлик ва ҳамкорлик руҳи халқаро майдонда масъулиятли ва фаол иштирокчи сифатида юксалишига сабаб бўлмоқда.

Айни жиҳатларга кўра, бугунги кунда келиб Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорига айланди. 2024 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 12,4 миллиард доллардан ошди. 

Хитойнинг Хенан провинцияси маркази Чжэнчжоу шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) медиа ва таҳлил марказлари саммити бўлиб ўтди. Синхуа ахборот агентлиги, Синхуа институти, Хитой ижтимоий фанлар академияси ва Хенан вилояти ҳукумати томонидан ташкил этилган нуфузли тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этди. 

30 га яқин давлатдан 400 дан ортиқ таҳлил марказлари, сиёсий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган саммитда ўзгараётган дунёда ШҲТнинг роли ва биргаликдаги барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, марказ раҳбари Элдор Туляков “Ўзбекистон – Хитой стратегик ҳамкорлиги ва ШҲТнинг янада ўзаро боғлиқ дунё барпо этишдаги ўрни” мавзусидаги маъруза билан чиқиш қилди, дейилади “Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотида. 

Элдор Туляков ўз нутқида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ривожланиб бораётган стратегик шериклик муносабатлари, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, Хитой ва ШҲТнинг глобал боғлиқлик, савдо ва барқарор ривожланишни илгари суришдаги ўрнига эътибор қаратди.

Саммит доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари ва тадбирда иштирок этаётган хорижий ташкилотлар ҳамда дунёнинг етакчи ақл марказлари ўртасида амалий натижаларга бой бўлган бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик ШҲТ доирасида мустаҳкамланмоқда