Одам савдоси – энг хунук ва жирканч иллатлардан бири бўлиб, куч билан таҳдид қилиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ғаразли мақсадларда одамлардан фойдаланиш каби инсон ҳуқуқларига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардир. Бугун бутун дунёда одам савдоси инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларига қарши энг оғир жиноятлардан бирига айланган.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича 100 минглаб инсон турли ваъдалар, алдовлар ёки мажбурлаш орқали меҳнат ва жинсий эксплуатация қурбонига айланади. Халқаро миграция ташкилоти таҳлилларига кўра, ҳар учинчи жабрланувчи бола, ҳар бешинчи киши эса халқаро транзит орқали савдо қурбонига айланади. Энг ачинарлиси, жабрдийдалар орасида аёллар, болалар ва меҳнат муҳожирлари кўпчиликни ташкил этади.  

Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда ушбу муаммога қарши қатъий ҳуқуқий ва институционал чоралар кўрилмоқда. Хусусан, давлат, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ташкилотлар ва халқаро тузилмалар ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб, бу иллат оқибатларининг олдини олиш, жамоатчиликда ҳуқуқий онг ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, одам савдоси жабрдийдаларини тезкор аниқлаб, самарали реабилитация қилиш ҳамда уларга психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатиб, жамиятга қайтариш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. 

Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги тегишли қарори асосида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази ташкил этилган. Марказда одам савдосидан жабрланган ва жабрланган деб ҳисобланган шахсларга ижтимоий, психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни жамиятга қайта мослаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, шахсий ҳужжатларни тиклашга кўмаклашиш ва барча хизматларни шахсий махфийлик тамойили асосида амалга ошириш йўлга қўйилган. 30 ўринга мўлжалланган марказда барча шароитлар яратилган бўлиб, у ерда қолиш муддати 30 кунни ташкил этади. Зарурат туғилганда эса 3 ойгача узайтирилиши мумкин. Агар жабрдийданинг ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида бўлса, махсус муддатгача узайтириш амалиёти ҳам назарда тутилган. Шу билан бирга, ҳар бир фуқаро марказни ўз хоҳишига биноан исталган пайтда тарк этиш ҳуқуқига эга.

Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар юртимизда инсон қадри улуғлигини, унинг шаъни, ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида эканлигини намоён этади.  

Шу ўринда қайд этиш лозимки, “Адолат” социал-демократик партияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан 30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан июлда “Биз одам савдосига қаршимиз!” ойлиги ўтказилди.  

Мазкур ойлик давомида барча ҳудудда ушбу йўналишда жамоатчилик билан ўзаро мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил этилди, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш бўйича тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб борилди, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мазкур соҳадаги қонунчилик, ижтимоий ҳимоя ва реабилитация ишларини янада кенгайтириш масалалари тегишли мутасаддилар билан муҳокама қилинди. Бу каби саъй-ҳаракатлар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ва инсонийлик туйғулари кенг қулоч ёйишига, аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалишига хизмат қилади.  

Одамийлик чегарасидан чиқиб, инсоннинг инсонга таҳдид қилиши, одам савдоси кечириб бўлмас ва хавфли жиноятлардандир. Бундай жирканчликнинг олдини олиш учун, аввало, одамларнинг ҳуқуқий савиясини юксалтириш, турли алдов ва чақириқларга учмаслик иммунитетини шакллантириш лозим.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар йили 100 минглаб инсон меҳнат ва жинсий эксплуатация қурбонига айланади