Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича “Esports World Cup Chess” турнирининг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Д” гуруҳида “NAVI” жамоаси сафида дона сураётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов илк турда қора доналарда норвегиялик Магнус Карлсенга, “С” гуруҳида “Team Vitality” таркибида ҳаракатланаётган Жавоҳир Синдоров оқ доналарда америкалик Ҳикару Накамурага имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун, 30 июль куни Абдусатторов қора доналарда Фабиано Каруана билан, Жавоҳир Синдоров Вэй И билан куч синашади.

Айтиш лозим, мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларидан иборат нуфузли шахмат турнири илк бор “Esports World Cup” киберспорт ўйинлари тизимига киритилган бўлиб, унда ғолибликка эришганлар 250 минг АҚШ долларига эга чиқса, 13-16-ўринлардан жой олганлар 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот соҳибига айланади.

Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари 1 август куни аниқланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Esports World Cup Chess": Абдусатторов Каруана билан, Синдоров Вэй билан куч синашади