Амстердам университети астрономлари NASAнинг TESS космик телескопи ёрдамида ноёб TOI-2431 b экзо сайёрасини аниқлашди. У Ердан атиги 117 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бўлиб, ўлчамлари Ерга яқин. Бироқ, бу сайёра бир қатор ғайриоддий хусусиятларга эга.

TOI-2431 b ўз юлдузи атрофини  5,4 соатда айланиб чиқади. Таққослаш учун айтилса, Ер Қуёш атрофида бир марта айланиб чиқиш учун 365 кун сарфлайди. TOI-2431 b эса шу вақт ичида юлдузи атрофида 1600-мартадан ортиқ айланишга улгуради. Бу эса ҳозиргача маълум бўлган энг қисқа орбитал даврлардан биридир. Сайёра ўз юлдузига ниҳоятда яқин –933 минг километр масофада жойлашган. Бундай яқинлик унинг сирт ҳароратини 2000 Келвин (тахминан 1727°С) даражасига етказади. Бу ҳарорат тош ва металларни эритиш учун етарли. Шу боис, TOI-2431 b шунчаки “иситилган” сайёра эмас, балки қизиган, эриётган сайёра сифатида тасвирланмоқда.

TOI-2431 b ўлчами жиҳатидан Ерга ўхшаш бўлсада, радиуси 1,5 баравар катта, массаси эса 6,2 баравар кўп. Бундай юқори масса ва кичик ҳажм натижасида унинг зичлиги жуда юқори бўлиб, 1 см³ га 9,4 граммни ташкил этади — бу Ер зичлигидан сезиларли даражада юқори. Олимлар яна бир огоҳлантирувчи хулосани ҳам эълон қилишди: ҳисоб-китобларга кўра, TOI-2431 b яқин 31 миллион йил ичида ўз юлдузи томонидан “ютилиб юборилиши” мумкин. Бу сайёранинг аста-секинлик билан юлдузга яқинлашиб бориши ва кучли гравитация таъсирида ҳалокатга учрашига олиб келади. Бундай қисқа умр — бу турдаги экзосайёралар орасида жуда кам учрайдиган ҳолатдир.

TOI-2431 b кашфиёти астрономлар учун экстремал фазовий шароитларда сайёра қандай шаклланиши, ривожланиши ва ҳалок бўлиши ҳақида қимматли маълумотлар беради.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ROZWGrrdHHI?si=5sqnZnvn0nA_tm40" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коинотда ер ўлчамидаги, аммо ҳалокат ёқасидаги сайёра топилди