Қизилқум саҳросининг қоқ марказида жойлашган Навоий вилояти замонавий инфратузилмаси, қулай локацияси ҳамда инвесторлар учун жозибадорлиги билан ажралиб туради. Ҳудуд уни билганлар учун саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқаришга ихтисослашган вилоят сифатида танилган бўлса-да, сўнгги йилларда хизматлар ва сервис тармоғи ривожланаётган манзилга ҳам айланмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖнинг Матбуот хизмати томонидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-тур давомида ишлаб чиқариш билан бирга хизматлар соҳасида  амалга оширилаётган лойиҳалар кўздан кечирилди.

Дастлаб иштирокчилар банкнинг “Малик работ” банк хизматлари марказида бўлишди.

Кармана тумани Эркин иқтисодий зонасида жойлашган марказ дастлаб 5 нафар ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунда бу ерда 37 нафар ишчи-ходим фаолият кўрсатиб келмоқда. 

“Малик работ” банк хизматлари маркази 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда 475 та юридик, 146 та якка тартибдаги тадбиркор ва 28 минг 949 нафар жисмоний шахсга хизмат кўрсатади. 

 – Мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида банк кассасида 3 та универсал касса ва банкдан ташқарида бир дона чакана амалиётлар кассаси мижозларга хизмат кўрсатмоқда, – дейди марказ раҳбари Ботир Самадов. – Юридик ва якка тартибдаги тадбиркорларга 116 та савдо терминаллари ажратилган. Банкимиз томонидан жорий йилда ҳудудимизни ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилган 3 та давлат дастури доирасида 5 миллиард сўм кредит ажратилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жами 46 та лойиҳага 4 миллиард 312 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 131 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди. “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида эса 297 нафар фуқарога 2 миллиард 470 миллион сўм кредит ажратилди ва уларнинг бандлиги таъминланди.

Бугунги кунда банк муассасаси ўзининг 10 та йирик мижозларига эга бўлиб, улар билан самарали ҳамкорлик натижасида янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу орқали эса янги иш ўринлари яратилишига эришиляпти. Банк хизматлари марказида жисмоний шахслар банкнинг “MoneyGram”, “Азия Экспресс”, “Western Union”, “Золотая Корона”, “Contact” пул ўтказмаларидан самарали фойдаланяпти.

Ҳеч кимга сир эмас, кейинги йилларда таълим соҳасида ҳам хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Қизилтепа туманида “Парвоз” хусусий мактабининг янги ўқув йили учун қабул жараёнини бошлагани туманда хусусий таълимга бўлган эҳтиёж ва иштиёқнинг юқори эканлигидан далолат беради.

Умумий лойиҳа қиймати 4,3 миллиард сўм бўлган мактабнинг жиҳозланиши учун банк томонидан 800 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

– Ҳозирда 1-11-синфлар учун қабул жараёни давом этмоқда, – дейди мактаб таъсисчиси Ойбек Муродов. – Мактабимиз 240 ўринга мўлжалланган бўлиб, дарслар бир навбатда олиб борилади. Ўқитувчиларимиз ҳам саралаб олинмоқда. Шу кунга қадар 27 нафар ўқитувчини ишга олдик. Турмуш ўртоғим ҳам ўқитувчи, инглиз тили фанидан ўқувчиларга сабоқ беради. Мақсадимиз қишлоқ ҳудудида сифатли ва замонавий шароитга эга таълимни йўл қўйишдан иборат. Мактабларда бир синфда 30-35 нафар ўқувчи бўлса, бизда 20 та ўқувчи таълим олади. Келгусида  халқаро IELTS имтиҳонларини ҳам йўлга қўймоқдамиз. Бунинг учун энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаларини сотиб олдик. Узоқдан қатновчи ўқувчиларимиз учун транспорт хизматини йўлга қўйиш ниятидамиз. Мактабимиз ёнида эса хусусий боғча ҳам очиш режаси ҳам бор. 

Албатта, бугун Қизилтепа туманида тадбиркорлар томонидан янгидан-янги замонавий, креатив, экзотик руҳдаги меъморчилик усулларидан фойдаланиб барпо этилаётган объектлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, туман марказида тадбиркор Нуриддин Ҳабибов томонидан 5 қаватли “XXI ASR” кўнгилочар хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда кийим-кечак дўкони, овқатланиш зали, болалар майдончаси, мини картинг майдони каби турли хилдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд.

– Туманимизда болажонларнинг мириқиб ўйнайдиган, дам оладиган ўйин майдончалари йўқ эди. Байрамларда, дам олиш кунларида улар ота-онаси ёхуд бирор бир қариндоши билан қўшни Ғиждувон тумани ёки Навоий шаҳри марказидаги кўнгилочар жойларга боришларига тўғри келарди, – дейди Нуриддин Ҳабибов. – Ўзмиллийбанкдан 2 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи олдик. Ҳозирда кўриб турганингиздек, 5 қаватли хизмат кўрсатиш мажмуасини ишга туширдик. Мақсадимиз туманимиз аҳолиси ва болажонларга намунали ва сифатли хизмат кўрсатиш. Шу йўлда янгидан-янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқдамиз.

Сўнгги йилларда юртимизда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш ва ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар билан янгилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини бажармоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳрига “Ўзмиллийбанк” АЖ Навоий вилоят Бош бошқармаси ҳамда ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда Хитой давлат Тараққиёт банки хорижий кредит линияси маблағлари ҳисобидан 60 та автобус келтирилди. 

Ҳозирда барча автобуслар белгилаб берилган йўналишлар бўйича Кармана туман маркази ҳамда Навоий шаҳри бўйлаб ҳаракатланмоқда. 

– Биз ҳам банк кўмагида Хитой давлатидан 42 та замонавий автобус олиб келдик, – дейди “NAVSHANTRANSXIZMAT” МЧЖ директори Камронбек Мирзаев. – Умумий қиймати 24 миллион 990 минг Хитой юанини ташкил этган мазкур лойиҳа учун “Ўзмиллийбанк” Навоий Амалиёт банк хизматлари маркази томонидан 21 миллион 241,5 минг Хитой юани миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ҳозирда олиб келинган автобуслар 3 та йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда. Энг асосийси, шаҳарда жамоат транспорти хизмати йўлга қўйилиши эвазига 100 нафар янги иш ўринлари яратилишига ҳам эришилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган “Tinchlik Plaza” меҳмонхонасининг 2-тармоғи билан танишдилар. 

Ушбу меҳмонхонада 70 та замонавий хона, 4 та сауна, ёпиқ бассейн ва ўзига хос ёзги бассейн мавжуд бўлиб, дам олиш учун қулай шароитлар яратилган. Шунингдек, мажмуадаги 150 кишига мўлжалланган панорамали кўринишдаги ресторан, тўлиқ жиҳозланган спорт зали, конференц-зал ва музокара хоналари ўзига хосликни таъминлайди.

Таъкидлаш ўринлики, Навоий шаҳрининг хушманзара ҳудудда жойлашган ушбу меҳмонхона туризм инфратузилмасини кенгайтиришда муҳим босқич бўлиб, халқаро ва ички сайёҳлар оқими, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш ва ҳудудда янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Пресс-турнинг иккинчи кунида ОАВ вакиллари Навоий шаҳрининг Спутник қўрғонида фаолият кўрсатаётган “GIDRO-STANKO-SERVIS” МЧЖда бўлишди. 

Енгил ва юк машиналари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи мазкур корхона 2021 йилдан буён Миллий банкнинг молиявий кўмагида ишлаб чиқариш қувватини ошириб, ўз маҳсулотларини ҳам импорт, ҳам экспортга чиқариб келмоқда. 

Давлатимиз раҳбари 2022 йилнинг ноябрь ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Гидро станко сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, мутасаддиларга маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқлар берган эдилар.

Навоий вилояти саноатлашган ҳудуд. Шу боис, вилоятда тоғ-кон, металлургия, кимё, энергетика корхоналари сони анча кўп. Саноат ускуналари ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Гидро станко сервис” МЧЖ бугун саноат йўналишида маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш йўлида ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда корхонада кооперация орқали 100 дан ортиқ қурилма ва мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилган. 

Энг эътиборлиси, бугунги кунда корхонада маҳсулотлар турини кўпайтириш асосий мақсадга айланган. 

– Корхонамизга замонавий ускуналар Германия, Япония, Жанубий Корея, ва бошқа бир қатор ривожланган давлатлардан келтирилиб ўрнатилганлиги ва ишлаб чиқариш жараёнларига малакали мутахассислар жалб этилгани иш самарадорлигини оширишда алоҳида ўрин тутмоқда, – дейди МЧЖ директори Бахтиёр Ҳамроев. – Ишлаб чиқариш жараёнлари учун хориждан замонавий технологиялар келтирилиб, ўрнатилишида Ўзмиллийбанкнинг молиявий кўмагига таянмоқдамиз. Банк билан ҳамкорликда яна янги лойиҳаларни амалга ошириш ва фаолиятимизни кенгайтириш устида изланишлар олиб бормоқдамиз. Энг муҳими, хориждан келтирилган ускуналарнинг сифати, иш унумдорлиги ва тезлиги юқори. Бу эса фаолиятимизда жуда муҳим жараён ҳисобланади.

Албатта, банк томонидан тадбиркорлик фаолиятининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши нафақат иқтисодий ўсиш самарадорлигини оширмоқда, балки аҳолининг бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ”: Навоий вилояти - ишбилармонлик учун энг қулай локация