Пойтахтимизда футбол бўйича U23 ёш тоифасидаги терма жамоалар ўртасида ўтказилган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди.

Ушбу мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Учрашувни Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борди. Унга қанотларда Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов ёрдам берди. Афсуски, финал баҳсида футболчиларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.   

[gallery-24509]

Шу тариқа, Япония U23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолибига айланди. Шунингдек, қуйидаги футболчилар турли номинациялар бўйича энг яхши дея эътироф этилди:  

Энг яхши тўпурар — Ален Иноуе (Япония)  

Энг яхши дарвозабон — Масатака Кобаяши (Япония)  

Энг яхши футболчи — Уче Нвадике (Япония)  

Энг яхши ёш футболчи — Ойбек Ўрмонжонов (Ўзбекистон), Шион Шинкава (Япония)  

Жавоҳир Тошхўжаев,

Алимурод Мамадаминов(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япониялик футболчилар “Mirabror Usmanov Cup – 2025” ғолиби бўлди