Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида шахмат бўйича 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида якунланган навбатдаги Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтган  чемпионатда 5 давлатдан 425 нафар иқтидорли ёш шахматчилар иштирок этди. Баҳсларда терма жамоамиз аъзолари 9 та турдан иборат ўйинлар сарҳисобига кўра, 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медалга эгалик қилди.

Меҳрибону Назирқулова, Абдуқодир Баҳодиров, Алишер Абдуқаюмов, Темур Шавкатов, Жаҳонгир Дилмуродов, Фазлиддин Фарҳодов сингари шахматчиларимиз ўз ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорликка эришди.

Умумжамоа ҳисобида ҳамюртларимиз 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали билан ғолибликни тантана қилган бўлса, кейинги поғоналардан Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон вакиллари жой эгаллади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчиларимиз Марказий Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади