World Boxing шафеълигида Таиланднинг Бангкок шаҳрида илк бор ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун мамлакатимиз боксчилар жамоасининг дастлабки таркиби жўнаб кетди.

Кеча Ўзбекистон бокс федерациясида мазкур нуфузли мусобақада 4 та таркиб билан қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида федерация мутасаддилари мураббий ва спортчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Ўтказиладиган ҳар бир жангда масъулиятли бўлиш борасида зарур кўрсатмалар бериб ўтилди.

Кейинги йили Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи саналган чемпионат орқали маҳоратли боксчиларни танлаш, уларнинг имкониятларини кўздан кечиришда мазкур биринчилик аҳамиятли экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль - 12 август кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида ташкил этиладиган қитъа чемпионатида умумий ҳисобда 38 нафар ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари жанг олиб боради.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
38 нафар ёш боксчимиз Осиё чемпионатида қатнашади