Хоразм вилояти нафақат бой тарихи, меъморчилик ёдгорликлари ва маданияти билан машҳур, балки қовунларининг бетакрор таъми билан ҳам кенг танилган. Қадим воҳа қовунлари нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам ўзининг ширинлиги, хушбўйлиги ва узоқ сақланиш хусусияти билан қадрланади.

– Хоразм тупроғи ва иқлими қовун учун гўё махсус яратилгандек, – дейди меҳнат фахрийси Жумабой Ўтамов. – Кузда меъёрдаги салқинлик, ёзда қурғоқ ва иссиқ ҳаво, сувнинг камлиги — буларнинг барчаси қовуннинг ширин, хушбўй ва сермаҳсул етилишини таъминлайди. Бу ердаги деҳқон қовунни сув билан эмас, балки ерга сингдирилган меҳри билан суғоради. Ўрганиб чиқилса қовун навларининг ҳар бири алоҳида китоб бўлади. 

Дарҳақиқат, Хоразм қовунлари юздан ортиқ турга эга. Уларнинг ҳар бириўзгача таъм, ўзгача ҳид ва ўзгача кўринишда. “Гулоби” ўзининг нафис ифори билан инсонни маст қилса, “Қизил қовун” қуёшнинг парчаси каби товланади.  “Қиличбой бешак”, “Қариқиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Бўрикалла” каби қовунлар ўзининг антиқа ранг ва шакли билан ажралиб турса, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти” нинг ҳар бўлаги асалдай ширин. 

Хоразмлик деҳқонлар қовунни етиштиришдан ташқари, уни сақлашни ҳам ҳадисини олган. Бунинг учун махсус жой ва усуллардан фойдаланилади. Қишнинг совуқ кунларида хушбўй қовун дастурхонни тўлдиради, гўё бир лаҳзага ёз қайтиб келгандек бўлади. “Кўк гулоби”, “Гулоби хоразмий” ва “Саховат” навлари кузда пишсада, баҳоргача сақланади.

“Гурвак” Хоразм қовунчилигининг рамзи ҳисобланади. Ер юзида ҳиди ва таъмида ўхшаши бўлмаган бу қовунни бир марта тўйиб истеъмол қилсангиз унинг таркибидаги моддалар танангизда бир йил, таъми эса йиллар давомида сақланиб қолади. Гурвак ёз ойининг ўрталарида етилиб пишади ва саноқли кунларгина истеъмолда бўлади. Уни бир икки ойдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Бироқ, айрим деҳқонлар Гурвакни ҳам узоқ муддат сақлаб туриш чораларини изламоқда. Мисол учун, қўшкўпирлик деҳқон Неъматжон Раззоқов ўз хонадонидаги махсус омборда йил давомида қовун, тарвуз ва қовоқ маҳсулотларини  сақлашнинг ҳадисини олган. Ота-боболаридан тажрибани ўрганган деҳқон ўтган мавсумда гурвак қовунини ҳам март ойларигача сақлашни уддалади. 

– Биз қовунларни лой билан сомон сувоқ қилинган, пастига қум тўшалган махсус хонада сақлаймиз, – дейди Н.Раззоқов. – Бунда қовунлар қамишдан тўқилган тўрларга солиб, осиб қўйилади. Хона ҳарорати ва намлигига алоҳида эътибор қаратилади. Иссиқ – совуқ кунларда ҳам унинг ичкарисидаги ҳарорат ҳамиша бир хилда туриши керак. Акс ҳолда барча ҳосил нобуд бўлиши мумкин. Одатда бир гектар майдонга экилган қовундан 130-140 миллион сўм даромад олса бўлади. Агар уни қишгача сақлай олсангиз даромад икки-уч баробар ортади. 

[gallery-24507]

Мутахассисларнинг фикрича, қовуннинг ноёб хусусиятлари беҳисоб бўлиб, нафақат ширин, балки шифобахш ҳамдир. У инсон организмининг ҳаётий фаолиятини яхшилайди. Шу боис қовунни тиббиётда “Бахт гармони” дейишади. 

– Қовун қон томирлари деворини мустаҳкамлаши билан бирга инсонни тушкунликдан халос этади ва унга кўтаринки кайфият бағишлайди, – дейди Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори Нилуфар Ғойипова. – Унинг таркибида инсонни яшартириш хусусиятига эга серотонин моддаси, А, С, Е, В1 ва В2 витаминлари бор. Ушбу полиз маҳсулоти касалликларга қарши “ҳимоя” воситаси ҳамдир. Табобатда қовун мевасининг уруғи жигар ва буйрак касалликларини бартараф этишда ҳамда пешоб ҳайдовчи сифатида, камқонликда, қувватсизликда қўлланилади. Маҳаллий аҳоли ўртасида “Овқатдан сўнг “Қамчи”сини ҳам бер”, деган нақл бор. Бу ерда “Қамчи” дея қовун назарда тутилмоқда. Чунки, қовун ошқозонни “қамчилаб” ҳазмни тезлаштиради. Сувли тузилмаси эса организмни тозалайди ва ташналикни босади. Ҳатто уйқусизликни олдини олишда қовун самарали восита ҳисобланади. 

Тарихга назар солсак, оламга машҳур араб сайёҳи Ибн Баттута ва  Венгер олими Ҳерман Вамбери асарларида воҳанинг қадимий қовунлари юқори баҳоланган. Воҳада қовуннинг 400 дан зиёд навлари етиштирилгани ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд. Қадимий қўлёзмаларда келтирилишича, бу заминда етиштирилган қовунлар муз билан ўралган қўрғошин қолипларда савдо карвонлари орқали дунёнинг турли давлатларига экспорт қилинган. Бу анъаналар ҳали ҳамон давом этмоқда. 

Президентимиз ташаббуси билан Хоразм қовунчилик мактабини қайта тиклаш, воҳа тупроқ иқлим шароитига мос, экспортбоп навларини кўпайтириш мақсадида Урганч давлат университети қошида қовунчилик маркази ташкил этилди,  полизчилик йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Кейинги йилларда воҳада қовунни иссиқхона, ҳамда очиқ далаларда етиштириш бўйича илмий кластер лойиҳасини ташкил қилиш борасида самарали ишлар олиб бориляпти. Натижада қовуннинг қадимий етти нави қайта тикланди. Амалиётчи олимлар томонидан ҳосилдорлиги юқори бўлган, ноқулай об-ҳаво шароитига чидамли, экспортбоп навлар яратилди.

– Кўп йиллардан буён қовунчилик билан шуғулланамиз, – дейди боғотлик фермер Жасур Рўзимов. – Қовун экилган полизнинг ҳар бир гектаридан 300 - 400 центнер ҳосил оляпмиз. Бугун 15 турдаги қовун етиштиряпмиз. Тажрибалар ўтказиб “Кўкча”, “Бўрикалла”, “Оқ гурвак”, “Қора гурвак” каби янги навларни яратдик. Қовунни қуритиб  экспортга ҳам чиқаряпмиз. Ўтган йили 57 тонна маҳсулот экспорт қилган бўлсак, бу йил бу кўрсаткични 100 тоннага етказамиз.   Аслида бугун вилоятда қовуннинг мағзи, уруғи ва пўчоғидан 93 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

Хоразм қовунчилигини янада кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини қаратиш ва туристлар оқимини ошириш мақсадида ҳар йили айни қовун пишиғи мавсумида анъанавий тарзда “Қовун сайли” халқаро фестивали ўтказилади.  Ундаги павильонларда республикамизнинг барча ҳудудлари, шунингдек, Хоразм вилоятидаги 13 та шаҳар ва туманларда етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз экинлари, хусусан, қовун маҳсулотлари намойиш этилади.

Қовун сайлининг барча тадбирлари хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан гавжум бўлади. Юқори даражада ташкил этилган фестиваль уларга ҳам унутилмас онлар, бой таассуротлар туҳфа этади. Мамлакатимиздаги  миришкор, фермерлар ва олимлар ҳамкорлигида йўқолиб кетган, қайта тикланган ва янги яратилган қовун навлари ҳам ушбу тадбирда намойиш этилади. Мисол учун ўтган фестивалда қовун уруғларининг 125 тури намунаси намойиш этилди. Хоразм қовунларининг “Гурвак”, “Зар гулоби”, “Қариқиз”, “Тириш” ва “Печак” каби  10 дан ортиқ навларига дунё бўйича бренд сифатида товар белгиси берилган. 

Хоразм қовуни — бу шунчаки мевами? Йўқ. У  бир бўлак ер ва қуёш, бир бўлак меҳнат ва муҳаббат, бир бўлак тарих ва анъана. У воҳанинг юраги, халқнинг ифтихори, ернинг инъомидир. Агар ҳаётингизда бир марта Хоразм қовунини татиб кўрган бўлсангиз — демак, сиз ҳақиқий қовун таъмини сезгансиз.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гурвак қовуни – хоразмликлар ифтихори, Она ер инъомидир