“Ember Global Electricity” халқаро энергетика таҳлил маркази томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш 2024 йилда 474 тераватт-соатга ўсиши тахмин қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 29 фоизга кўп. Бу ўсиш қуёш энергиясини кетма-кет учинчи йил глобал ишлаб чиқаришда энг катта тоза энергия манбаига айлантиради ва унинг глобал электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улушини 6,9 фоизга етказади.

Марказ таҳлилчиси Костанса Рангелованинг фикрича, қуёш энергияси ишлаб чиқариш сармоя ҳисобига ўсишда давом этиши кутилаётган бўлса-да, аммо дўл, бўрон каби табиат ҳодисалари электр ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг февраль ойида эълон қилган маълумотида келтирилишича, сўнгги 50 йил ичида иқлим ўзгариши сабабли экстремал об-ҳаво ҳодисалари 400 фоизга ошган. 

– Ноқулай об-ҳаво туфайли юзага келадиган кўпгина электр узилишлар икки кундан тўрт кунгача давом этиши мумкин, бу эса йиллик ишлаб чиқаришнинг тахминан 1 фоизини йўқотишга олиб келади, -дейди К.Рангелова. – Қолаверса, ҳар қандай ҳарорат кўтарилиши модул самарадорлигини пасайтириши мумкин. 

Экспертнинг айтишича, иссиқ иқлим шароитида фотовольтаик тизимларнинг йиллик деградация даражаси 0,88 фоизга етиши мумкин, совуқроқ ҳудудларда эса бу кўрсаткич 0,48 фоиз атрофида ўзгариб туради ва қуёш панелларининг самарадорлиги тўғридан-тўғри ҳароратга боғлиқ. 

Стандарт синов шартлари 25 даража Цельсий, лекин реал шароитларда модуллар кўпинча сезиларли даражада юқори ҳароратларда ишлайди. Ҳароратнинг ҳар бир даража ошиши модул самарадорлигини пасайтириши ва йиллик ишламай қолиш даражасини ошириши мумкин. Дўл ва кучли шамоллар қуёш панелларига жиддий механик шикаст етказиши мумкин, жумладан, шиша синиши ва ўрнатиш қисмларининг зарарланиш эҳтимоли юқори.

Фотовольтаик тизимлар одатда 25 миллиметрлик дўлга қаршилик учун синовдан ўтказилади. Уларнинг жойлашуви, маҳаллий тузилмалар ва шамол йўналиши каби атроф-муҳит омиллари ҳам шикастланиш хавфини камайтиришда муҳим роль ўйнайди.

Рангелова, экстремал об-ҳаво ҳодисалари жисмоний зарар билан чекланиб қолмаслиги, балки қуёш радиациясига ҳам таъсир қилиши ва зич булут қоплами, тутун ва чанг бўронлари каби ҳодисалар ҳам қисқа муддатли ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Таҳлилчи марказ томонидан қуёш энергетикаси бўйича келажакдаги хавф-хатарларни бартараф этиш учун турли мослашув стратегиялар ишлаб чиқилганини билдириб, кенг қамровли суғурта моделлари, энергия сақлаш тизимлари ва тармоқларнинг мослашувчанлигини ошириш каби вазифалар долзарблигини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли қуёш электр  станцияларига етказилган зарарнинг умумий қиймати ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экстремал об-ҳаво қуёш панелларига салбий таъсир кўрсатади(ми)?