Президент ташрифидан сўнг...
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида имкониятларни тўла ишга солиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса аҳоли даромадини ошириб, тадбиркорлик салоҳияти кенгайишига замин яратмоқда. 2024 йил 31 декабрда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилиниб, зарур масалалар ҳал этиб берилган эди. Жумладан, унда 2025 йилда 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, экспортни 285 миллион долларга етказиш, 168 минг кишини ишли қилиш чора-тадбирлари белгиланганди.
Дарҳақиқат, бу вазифалар қандай бажарилмоқда бажарилмоқда. Ўтган олти ойда Жиззахда саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида яна қандай ишлар қилинди, амалга оширилган ва янги лойиҳалар самараси нималарда кўринмоқда?
Давлатимиз раҳбари 22 июль куни Жиззах вилоятига ташрифи давомида у ерда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.
– Бугунги кунда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 2025 йил давомида 168 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режа қилинган бўлса, амалда бу вазифа 70-80 фоизга бажариб қўйилди, – дейди Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Зафар Азимов. – Биз бу рақамлар билан тўхтаб қолмасдан йил якунига қадар қўшимча яна 50 минг аҳоли бандлигини таъминлашни режалаштирдик. Ушбу мақсадлар қайси манбалар ҳисобига амалга оширилади, деган савол туғиладиган бўлса, айтиш мумкинки, биринчи навбатда бу тўғридан-туғри инвестициялар ва бошқа йирик лойиҳалар ҳисобига тўғри келади.
Айтиш мумкинки, вилоятга 662 миллион доллар инвестиция кириб келди. Натижадорликни янада ошириш мақсадида Жиззах вилояти Зомин туманида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилган.
Жиззах вилоятида ярим йилликда амалга оширилган ишлар кўлами қандай? Шулар хусусида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Зафар Азимовнинг фикрлари қуйидаги видеолавҳада:
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5zc8ZZY5__k?si=kBR4cRxcd40d0tas" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
ЎзА