Каримбек Норбеков ўзбек маърифатпарвар бойларидан бўлган. У 1884 йил Тошкентда Муҳаммадаминбекнинг хонадонида туғилган. Муҳаммадаминбекнинг дастлабки аёли Марзиябиби Мўминбой қизидан Долимбек исмлик фарзанди бўлган. Ушбу аёли вафот этгач, Умринисо исмлик аёлга уйланган ва ундан уч ўғил ва бир қиз кўрган. Улар Комилбек, Тожихон, Каримбек, Абдураҳмонбек.

Дастлаб акаси Комилбек билан маҳалладаги мактабда таълим олади. Сўнг отасининг ташаббуси билан Сайидкаримбой Сайидазимбой ўғли уйида очилган рус-тузем мактабида давом эттирадилар. Рус-тузем мактабини тамомлаб бир неча йил “Бекларбеги” мадрасасида ҳам таҳсил олади. Бу мадрасада янги фикрли ёшлар билан суҳбатда бўлади. Ўша даврда нашр этилган ва хориждан кириб келаётган газета ва журналлар билан танишади. Шу билан бирга отасининг ишларида ёрдам берган.

Каримбек 1900 йилдан бошлаб акаси Комилбек билан чарм савдосини йўлга қўядилар. 1905 йилдан бошлаб савдо мақсадида Москва ва Петербург шаҳарларига сафар қилади. 1909 йилдан Туркистон тараққийпарварлик ҳаракатига қўшилиб, ислоҳотчилик ғояларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Хусусан, “Турон” труппасини ташкил этиш, спектаклларини тайёрлаш, патта тарқатиш ишларида иқтисодий қўллаб-қувватлаган. Зиёлилар билан ҳамкорликда “Нашриёт” (12 киши) китоб нашр этиш ва тарқатиш ширкатига муассислик қилган. Бу иши учун “Садойи Туркистон” газетасида “Тошкентнинг машҳур тараққийпарвар ва фикрли зотлари”дан деб олқиш олган. 1917-1922-йилларда ўзбек ёшларини хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш масаласида фаол қатнашиб, ёшларни моддий таъминлаган.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони миллатпарвар жадидлардан бири Каримбек Норбековга бағишланади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/dgRXRXxRTXI?si=1_MDA2ORT1Lboqzr" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифатпарвар жадид Каримбек Норбеков (+видео)