Президент ташрифидан сўнг...

Қўлимиздаги харитадан ўзимиз турган жой – “Мираки” туризм мажмуасини белгилаймиз. Атрофимизда, жуда олис бўлмаган жойларда нималар, қандай сайёҳлик манзиллари бор? Эринмасдан санаймиз.

Ҳисорак сув омбори, Оқ сарой тарихий мажмуаси, Китоб кенглик станцияси, Геология боғи, Майданак обсерваторияси, Сувтушар шаршараси, Пир Вахшиварий ва Лангар ота зиёратгоҳлари ҳамда яна бир қанча туризм қишлоқлари...

Замонавий тил билан айтганда локатцияси ажойиб нуқтадамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни шу манзилда бўлиб, Ҳисор тоғи ён бағрида яратилган сайёҳлик имкониятлари билан танишган эди.

Ёз – сайёҳлик мавсуми. Президент ташрифидан сўнг рукнимизнинг бу галги сони ушбу мажмуага бағишланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрда “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари ташрифи чоғида ушбу ҳужжат ҳамда туризм йўналишида ўтказган йиғилишларида масъулларга берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган ишлар натижаси билан танишганди.

Туризм кам маблағ билан кўп иш ўрни яратадиган, аҳоли даромади ва ҳудудлар қиёфасини яхшилайдиган соҳа. Қашқадарёда ҳам бу борада имкониятлар кўп.

Туризм бугунги кунда инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳалардан бири саналади. Бу йўналишга йўналтириладиган маблағ келгусида кўп даромад келтириши шубҳасиз.

Қашқадарёда ҳам тарихий, маданий ва хушманзара гўшалар кўп. Кейинги йилларда уларнинг негизида мана шундай туризм масканлари, меҳмонхоналар барпо этилди.

Президент қарорига кўра, хорижий давлатларнинг малакали экспертлари ва етакчи компаниялари иштирокида Мираки, Амир Темур, Улоч ва Полмон маҳаллалари ҳудудида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари, туризм инфратузилмаси объектлари қурилишига киришилган эди. Умумий майдони 240 гектар бўлган участкаларда 400 миллион долларлик 117 та лойиҳа амалга оширилаётир. Бунинг натижасида эса 1 минг 700 та доимий иш ўрни яратилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, яқин-яқингача бу сўлим жойлардан ҳар ким билганича фойдаланарди. Бетартиб, маълум талабларга жавоб бермайдиган дам олиш объектлари бор эди. Инфратузилмада ҳам муаммолар кўп бўлгани сир эмас.

Бугун бу манзил яхлит туризм кластерига – “Мираки” туризм мажмуасига айланди. Иккита меҳмонхона, савдо маиший хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар комплекс барпо қилинди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 600 нафар сайёҳни қабул қилувчи бир қанча меҳмонхона, 300 ўринли оилавий хостел ва савдо комплекси жойлашди. Бу йилига 300 мингдан ортиқ меҳмонга юқори сифатли хизматлар кўрсатилишини англатади.

Янги сайёҳлик марказига инвесторларни жалб этиш учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги масалаларни ҳал этиш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш жуда муҳим. Шу боис Мираки маҳалласига олиб борувчи йўллар мукаммал таъмирланди. Электр таъминоти яхшиланди.

Бугун шу ердаги “Яшил сайилгоҳ” ҳам меҳмонлар билан гавжум. Бу манзил ҳудуддан ўтувчи Оқсув дарёсининг икки қирғоғида пиёда ва велосипедда тўсиқсиз ҳаракатланиш учун ўн километрлик хавфсиз “эко йўлак” саналади. Бу ердаги болалар майдончаси, кўнгилочар боғ, нуронийлар маскани, оилавий меҳмон уйлари ҳамда кўчма савдо шохобчалари сайёҳларга манзур бўлмоқда.

“Miraki and spa resort” дам олиш ҳудуди туризм кластерининг марказида жойлашган. Бу ерда ҳам савдо маиший хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар комплекс фаолият юритади.

– Бизда яратилган шароитлар энг замонавий талабларга жавоб беради, дейди “Miraki and spa resort” меҳмонхонаси бош менежери Феруз Аҳмедов. – Бу жой сайёҳлар учун катта таассурот берадиган янги машруртлар учун қулайлиги билан аҳамиятли. Ушбу туризм масканидаги Ҳисорак сув омборига туташ ҳудудда икки километрдан ортиқ узунликдаги дор йўли ва денгиз сатҳидан 2 минг 700 метр баландликдаги ресторан бор. Президентимиз мамлакатимиздаги бундай туризм кластерлари фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот ишларини кенгайтириш лозимлигини таъкидлаганди. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Масъуллар ушбу топшириқлар ижросига киришган. Бундай кенг кўламли ўзгаришлар натижасида Қашқадарёга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ортиши шубҳасиз.

Дарҳақиқат, ўтган йили вилоятга икки ярим миллион нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Шундан беш юз минг нафарга яқин меҳмон айнан Шаҳрисабз туманига келган. Ҳудуддаги бу ўзгаришлардан кейин келтирилган рақам бир неча баробар ўсиши табиий.

Икром АВВАЛБОЕВ, Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм – кам маблағ билан кўп иш ўрни яратадиган ва ҳудудлар қиёфасини яхшилайдиган соҳа