Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида оғир атлетика бўйича Тожикистонда хизмат кўрсатган мураббий Бобохон Сангов хотирасига бағишланган халқаро турнирда маҳоратли спортчимизнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Халқаро турнирда қўшни давлатларнинг маҳоратли оғир атлетикачилари билан кечган баҳсларда Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчиси Азиз Файзуллаев Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Халқаро турнирда -55 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Азиз Файзуллаев даст кўтариш машқида 77 кг., силтаб кўтаришда 93 кг. натижа қайд этди. Умумий ҳисобда 170 килограмм тошни бўйсундириб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Т.Рўзиев, ЎзА