Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 807 937,1 миллиард сўмни ташкил этди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 фоизга ўсди.
Саноат тармоғининг ўсиши эса 6,6 фоизни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,6 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 4 фоизни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 10,7 фоиз бўлган бўлса, қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,8 фоиз кўринишини олди.
Шу билан бирга, хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 8,2 фоизни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,2 фоизга, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 14,7 фоизга ҳамда бошқа хизмат соҳалари 5,7 фоизга ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 4,0 фоизни ташкил қилди.
Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,5 фоизга ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,2 фоизни кўрсатди.
Гулноза Бобоева, ЎзА