Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан мамлакат миллий чемпионати Суперлигасининг давралар оралиғидаги ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун Наманганнинг “Навбаҳор” клубига уч босқичда иш олиб бориши лозимлиги таъкидланган эди.

Профессионал футбол лигаси матбуот хизматининг хабар беришича, Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси томонидан “Навбаҳор”га нисбатан белгиланган трансфер тақиқни олиб ташлади. Бу “Нефтчи”дан Наманган жамоаси сафида тўп сурган грузиялик легионер Гиорги Никабадзе ўз маошини вақтида олмагани ортидан қўлланилган эди. Клуб раҳбарияти бу борада ўз мажбуриятини тўлиқ бажарган.

Эндиликда “Лочинлар” ўз сафида ўйнаб кетган маҳаллий футболчилар олдидаги мажбуриятларини адо этишга киришган. Клуб ва футболчилар ўртасидаги келишувга кўра, “Навбаҳор” жорий йилнинг 1 июлига қадар қарздорликни ёпиши лозим эди. Мазкур сана Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқов тарафидан имзоланган кафолат хатида кўрсатиб ўтилган. 

Қолаверса, Профессионал футбол лигасига тўғридан-тўғри мурожаат киритган собиқ мураббий ва бошқа маҳаллий футболчилар олдидаги мажбуриятлар ҳам ҳал қилиниши лозим. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 30 июль куни ёпилади. Ушбу санага қадар наманганликлар ўз клуби таркибига мўлжалланган янги футболчиларни жалб этишга улгуриши лозим.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор” имкониятдан фойдаланиши мумкин