ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда волейбол бўйича 19 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Тошкентда ўтаётган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионатида иккинчи тур баҳслари ортда қолмоқда. Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси покистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, беллашув рақиб жамоанинг ғалабаси билан якунланди: Ўзбекистон – Покистон 0:3.
Волейболчиларимиз навбатдаги учрашувни бугун Пуэрта-Рикога қарши олиб боради.
[gallery-24482]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА