Франция етакчиси Эммануэль Макрон Фаластин давлатини расман тан олиши тўғрисида қарор қабул қилди. У бу ҳақда жорий йил сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида расман эълон қилишини билдирди.

– Яқин Шарқда адолатли ва барқарор тинчликни таъминлаш мен  учун тарихий масъулият, -деб ёзди Макрон ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида. – Шу боис, Франция Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди. 

Хабарга қўшимча равишда Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга йўллаган мактубни ҳам илова қилган. Шу билан бирга, у Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровдаги шахсларни озод этиш ва аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлаган. 

– ХАМАСнинг қуролсизлантирилиши, хавфсизликни таъминлаш ва Ғазони тиклаш — минтақада барқарорлик учун муҳим шартлар ҳисобланади, -дея қўшимча қилган француз лидери.

Фаластин расмийлари Франциянинг бу қарорини мамнуният билан қарши олдилар. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса бу ҳаракатни кескин танқид қилди.

– Бу ХАМАС ҳужумидан кейин терроризмни рағбатлантириш демакдир. Фаластин давлати бугунги шароитда Исроил билан тинчлик учун эмас, балки уни йўқ қилиш учун майдонга айланади, - дейилади Нетаньяху баёнотида.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар эса Макроннинг бу қарорини мантиқсиз деган. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Макроннинг режасини танқид қилиб: “Бу эҳтиётсиз қарор ХАМАСнинг ташвиқотига хизмат қилади ва тинчлик жараёнига жиддий путур етказади”, деб ёзди ижтимоий тармоқ орқали. 

Айни пайтда БМТга аъзо 193 давлатдан 140 дан ортиғи Фаластин давлатини тан олган. Улар орасида Россия, Хитой, Испания, Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа бир қатор давлатлари мавжуд. Аммо АҚШ ва Буюк Британия ҳозирча тан олишдан бош тортмоқда.

Бирлашган Қироллик бош вазири Кир Стармер бугун Франция ва Германия раҳбарлари билан Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш учун фавқулодда музокаралар ўтказишини билдирар экан:

– Биз гуманитар фалокатнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ғазодаги қирғинни тўхтатиш ва озиқ-овқатга муҳтож аҳолига ёрдам етказиш бўйича шошилинч чоралар кўришимиз лозим, -дея таъкидлади.

У шунингдек, Фаластин халқининг давлат қуриш ҳуқуқини инкор қилиб бўлмайди ва Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш бу йўлдаги муҳим қадам бўлади, деб айтди. Стармернинг бу гапларидан кейин яқин кунларда Буюк Британия ҳам Фаластинни давлат сифатида расман тан олса ажаб эмас.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/iIFr0LyD9_E?si=Rn2v_mUw7OU2tbUP" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

К.Бекжонов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди (+видео)