1. Давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга кўчириш фақат қуйидаги ҳолатларда рухсат этилади:
- Талаба турмуш ўртоғи яшайдиган ҳудуддаги ОТМга кўчиши; Давлат хизматчиси иш сабабли бошқа ҳудудга кўчса ва оила аъзолари ўқишини шу ерга кўчиришни истаса (ишга кирган вазирлик хати билан).
Бошқа ҳолатларда давлат ОТМлар ўртасида кўчириш мумкин эмас.
2. Хориждан Ўзбекистон ОТМларига кўчириш
Мос ёки турдош йўналишда тест ёки ижодий имтиҳон топшириб ўтиш балли талаб этилади; Ўтиш баллари 2023 йилга мувофиқ;
- Агар балл етмаса, супер-контракт асосида кўчириш мумкин; Мос бўлмаган йўналишга кўчиришга рухсат йўқ.
3. Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш
- Тест ёки ижодий имтиҳон билан, ўтиш баллари 2023 йилга мувофиқ;
Супер-контракт асосида рухсат берилади; Мос бўлмаган йўналишларга ҳам супер-контракт билан кўчириш мумкин.
4. Давлат ОТМдан нодавлат ОТМга, нодавлат ОТМдан нодавлат ОТМга ва хориждан нодавлат ОТМга кўчириш тартиби давлат назоратидан ташқарида бўлиб, ҳар бир ОТМ ўз қоидаларига кўра ҳал қилади.
5. Бир давлат ОТМ ичида йўналиш ёки факультетни ўзгартириш
- Фақат ректор қарори билан;
Ариза ректор номига ёзилади; Онлайн тизимлар орқали эмас.
6. Бир ОТМ ичида таълим шакли ёки тилини ўзгартириш
- ОТМ маъмурияти қарори асосида;
Имкониятлар ва талаблар инобатга олинади.
Аризалар қабул қилиш:
15 июлдан 5 августгача Transfer.edu.uz (https://transfer.edu.uz/) — ОТМлараро кўчириш учун.
My.uzbmb.uz — Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш учун Ректор номига ёзма ариза — Ички ўзгартиришлар учун
Керакли ҳужжатлар:
Ариза (онлайн ёки ёзма);
Транскрипт ёки рейтинг;
Академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/pXC1NqT5_8s?si=MgXXwPIveVUNYwU5" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Фардона Яхшибоева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА