Хитой ва Европа Иттифоқи қатор келишмовчиликларни ҳал этиш умиди билан Пекинда бир кунлик саммит ўтказди. Асосий мавзу – томонлар ўртасидаги савдо номутаносиблигини ҳал этиш. ЕИ етакчилари анжуман доирасида Раис Си Цзиньпин ва яна бир неча юқори лавозимли расмийлар билан учрашди. Музокаралар давомида иқлим ўзгариши, глобал можаролар ва шундай мураккаб шароитдаги иқтисодий муносабатлар борасида сўз борди.

Си Цзиньпин халқаро вазият тобора мураккаблашиб бораётган бир пайтда Хитой ва Европа Иттифоқи ўзаро ишончни мустаҳкамлаши, ҳамкорликни чуқурлаштириши зарурлигини таъкидлади.

Европа Комиссия раиси Урсула фон дер Ляйен эса муносабатларда “бурилиш нуқтаси”га етиб келинганини таъкидларкан, муаммоларни ҳал этиш учун “аниқ ечимлар” талаб этилишини билдирди.

Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта Хитойни Россияга таъсир ўтказиш орқали Украина билан урушни тугатишга ёрдам беришга чақирди. Шунингдек, икки мулозим Хитойдан кибер ҳужум, жосуслик ҳолатлари, нодир ер ости минераллари экспортидаги чеклов мавзулари бўйича изоҳ сўраган. Бундан ташқари Шинжон-Уйғур, Тибет ва Гонконгда инсон ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар юзасидан аниқ муносабат билдириш лозимлиги ҳам таъкидланган.

Режа бўйича икки кун давом этиши керак бўлган саммит бир кунда ниҳоясига етди. Бунга Яқин Шарқдаги вазият, Россия – Украина уруши, шунингдек АҚШ томонидан жорий қилиниши мумкин бўлган бож таҳдиди сабаб қилиб кўрсатилган.

Сиёсий таҳлилчилар таъкидлашича, ЕИ Хитой билан ҳамкорликка эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Яъни, кўҳна қитъадаги иттифоқчилар  бу яқинлашув Дональд Трампга ёқмай қолишидан хавотирда. Маълум бўлишича, айни ҳолат саммит муҳитига ҳам таъсир ўтказган.

– Хитой Трамп билан савдо музокарасидан манфаатдор бўлиб чиқди, – дея хулоса берган экспертлар. – Бу ҳолат ХХРнинг ЕИ берадиган имтиёзга муҳтожлигини камайтиради. Америка билан вазият юмшагач, Пекин Европага нисбатан заруратни камроқ ҳис қилмоқда.

Айни пайт Хитой ЕИнинг АҚШдан кейинги иккинчи йирик савдо шериги ҳисобланади. Томонлар бу алоқани глобал иқтисодиётни барқарорлаштириш воситаси сифатида кўряпти. Шунга қарамай, асосий келишмовчилик ҳамон сақланиб турибди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/HF2uvzMs4u4?si=il5RQ1NWp-iG9OAx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

К.Бекжонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ – Хитой: талаб ва истак мутаносибми? (+видео)