Яқинда Озарбайжонда Боку давлат университети (БДУ) ректори Элчин Бабаев ва Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ахборот ҳамкоримиз - “АзерТАЖ”нинг хабар беришича, учрашувда икки қардош мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги мавжуд алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, оммавий ахборот воситалари соҳасида ўзаро малака ошириш ва тадқиқот олиб бориш имкониятлари кўриб чиқилган.
Шунингдек, мулоқот давомида томонлар ЎзЖОКУ ва БДУ ўртасида икки диплом таълим дастурини йўлга қўйиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ташкил этиш, биргаликда қўшма лойиҳа ва тадбирлар ўтказиш ҳамда журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди.
М.Пирматова, ЎзА