Пойтахтда ичимлик сувини ҳисоблашда замонавий рақамли технологиялар жорий этилмоқда.
Янги смарт-ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига мутлақо бепул ўрнатилади.
Қайд этилишича, эски турдаги ҳисоблагичлар кўрсаткичларининг маълумотлар базасига ўз вақтида киритилмаслиги тўловларда тушунмовчилик ва кечикишларга сабаб бўлган.
Ушбу янги ҳисоблагичлар эса сув сарфи, истеъмоли ва босимини аниқлик билан ўлчайди. Шу билан биргаликда, носозликлар ва ташқи аралашувларни аниқлайди ва барча маълумотларни масофадан узатади.
Маълумотларга кўра, дастлабки синовлар Шайхонтоҳур туманининг айрим ҳудудларида муваффақиятли ўтказилган. Белгиланган режага кўра эса жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб эски ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш ишлари Янгиҳаёт туманида старт олади.
М.Эшмирзаева,
ЎзА