Кейинги йилларда Ўзбекистон ёшлари халқаро майдонда тобора фаол ва рақобатбардош бўлиб бормоқда. Бу жараёнда хорижий тилларни, хусусан инглиз тилини ўрганиш оммавий ҳаракатга айланди. Илгари чет тилини билиш фақат истисно ҳолат саналса, бугунги кунда бу кўникма замон талабига айланган.

Айнан инглиз тили бўйича халқаро имтиҳонлар (айниқса IELTS) натижалари бу тенденцияни яққол тасдиқлайди. 11 ёшли болаларнинг 7,5–8, мактаб битирувчиларининг эса 8–8,5 балл олиши одатий ҳолга айланмоқда. Энг юқори – 9 баллни олган ўзбекистонликлар сони 50 нафарга яқинлашган. Бу рақам 3-4 йил аввал 10 нафарга ҳам етмас эди. Бундай ўсиш нафақат сонда, балки сифатдаги улкан ўзгаришни ҳам англатади.

Ёшларнинг бу каби муваффақиятларга эришишида давлат сиёсатининг, жумладан таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг ўрни беқиёс. Илгари тил ўргатадиган марказлар асосан шаҳарларда жойлашган бўлса, ҳозирда улар ҳар бир маҳаллада бор. Шу билан бирга, онлайн платформалар орқали чекка ҳудудларда ҳам сифатли таълим олиш имконияти пайдо бўлди.

Имтиҳон харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш механизми жорий этилган бўлиб, ушбу тизим my.gov.uz орқали автоматлаштирилган ва бу жуда қулай ҳамда адолатли эканини таъкидлаб ўтиш лозим.

Фақат 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида халқаро имтиҳонларда юқори балл олган 14 300 нафар ёш давлат ёрдами учун мурожаат қилган. Улардан 6839 нафари 7 баллдан юқори натижа билан IELTS имтиҳонидан ўтган.

Бу йўналишда амалга оширилган чоралар қуйидагилар: 6839 нафар IELTS натижасига эга ёшлар харажатлари қопланди, TORFL бўйича 714, TOEFL iBT бўйича 24 нафар ёш давлат томонидан қўллаб-қувватланди, жами 6 миллиард 449 миллион сўм имтиҳон харажатлари учун ажратилди, Тошкент шаҳри бу борада етакчи бўлиб, 2810 нафар ёшга ёрдам кўрсатилди.

Ушбу рақамлар тил ўрганишга бўлган талаб ошиб бораётганинигина эмас, балки бу жараён давлат даражасида қўллаб-қувватланаётганини ҳам тасдиқлайди.

Тил билиш – бу фақат хорижда ўқиш воситаси эмас. Бу ёшлар учун илмий-тадқиқот ишларида, стартаплар яратишда, халқаро лойиҳаларда иштирок этишда, рақамли иқтисодиёт ва медиа соҳаларида ўз ўрнини топиш имкониятидир.

ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, чет элда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон дунёда Хитой ва Ҳиндистондан сўнг учинчи ўринда туради. Бу – жаҳон таълим майдонида юртимиз ёшларининг фаоллиги ва салоҳиятидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, бугун ўзбек ёшлари дунё минбарларида нафақат қатнашаяпти, балки ўз сўзларини ҳам баралла айта олмоқда. Уларнинг тил билишга, илмга, замонавий касбларга бўлган интилувчанлиги – мамлакатнинг интеллектуал келажагини белгилайди. 

Давлат сиёсати, яратилган имкониятлар ва ёшларнинг ўз устида узлуксиз ишлаши орқали Ўзбекистон халқаро билим бозорида муносиб ўринни эгаллашга тайёр экани аён бўлмоқда.

Саид Донишев,

халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё минбарларини эгаллаётган ўзбек ёшлари ёки тил билиш – тараққиёт гарови