Қибрай туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашининг IХ ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев, Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, йирик ишлаб чиқариш корхоналари бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Дастлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисидаги ҳисоботни кенгаш раиси Сайёра Файзиева  ўқиб эшиттирди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда вилоятдаги 3 минг 263 та касаба уюшма ташкилотларида жами 584 минг 134 нафар аъзолар бор. 2020 йилга нисбатан янгидан қабул қилинган ташкилотлар сони 986 тага, аъзолар сони эса, 245 минг 615 нафарга кўпайган. Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини тарғиб этиш натижасида биргина 2024 йилнинг ўзида 100 мингдан ортиқ аъзолар жалб этилган. 

Қайд этилганидек, 2020 йилда корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларининг бандлари 98,5 фоизга бажарилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 99,5 фоизга етган. Ҳар йили аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинадиган Давлат дастурлари  доирасида, ўтган 5 йил давомида жамоа шартномалари орқали касаба уюшмалари томонидан кам таъминланган оилалар вакиллари, нафақа ёшига етган ходимлар, ногиронлар ҳамда ишлаётган аёлларга жами 10 миллиард сўмдан ортиқ ёрдам кўрсатилган.

2020-2025 йилларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда 2 мингга яқин меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, мавжуд  бўш иш ўринларига 16 минг 653 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган. Ҳисобот даврида иш ҳаққининг ўз вақтида тўланиши масаласи бўйича 5 минг 800 та корхона, ташкилот ва муассасаларда мониторинг ўтказилиб, аниқланган 33 миллиард сўмдан зиёд иш ҳаққи қарздорлигининг ундирилишига амалий ёрдам берилди. 

Ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва касб касалликларининг профилактикаси юзасидан вилоятдаги касаба уюшмалари ташкилотларида ижтимоий шериклар билан ҳамкорликда 2015 та ўқув семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, 2 мингга яқин корхона ва ташкилотда жамоатчилик назорати амалга оширилиб, қарийб 2,5 мингдан ортиқ камчиликлар аниқланган. Уларни бартараф этиш бўйича ўрнатилган тартибда тақдимномалар киритилиб, 47 минг нафардан ортиқ шахснинг ҳуқуқлари тикланди ва ходимлар фойдасига 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилишига эришилди.

– Касаба уюшма ташкилотлари томонидан  2020-2025 йилларда 220 минг нафардан зиёд ходимлар маданият муассасаларига юборилди. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида қарийб 200 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари мамлакатимиздаги диққатга сазовор ерларга саёҳат уюштирилди. Бундан ташқари, 5 минг 750 нафар эҳтиёжманд оила фарзандлари ва “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари музейлар, ботаника, ҳайвонот ва бошқа маданият-истироҳат боғларига бепул юборилди. Спорт-соғломлаштириш ишлари  касаба уюшмаларининг доимий диққат эътиборида бўлиб, тизимдаги ташкилотлар томонидан “Саломатлик спартакиадаси”, “Соғлом турмуш сари”, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остида ва бошқа бир қатор спорт турлари бўйича спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил этилиб, ишчи-ходимлар жалб этилди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Лола Холмўминова.

Вилоят касаба уюшмалари томонидан хорижий давлатлар касаба уюшмалари билан ўзаро манфаатли фаол халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти касаба уюшмалари кенгаши билан имзоланган ҳамкорлик шартномалари доирасида ҳисобот даврида 5 маротаба трансчегаравий масалалар бўйича семинарлар, тажриба алмашиш бўйича ташрифлар доирасида ҳамкорлик тадбирлари ўтказилди.

Конференцияда тафтиш комиссияси фаолияти ҳақида ҳам ахборот берилди ва келгуси беш йиллик фаолият учун устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Муқобиллик ва яширин овоз бериш асосида, холислик руҳида бўлиб ўтган мазкур  IХ ҳисобот-сайлов Конференциясида вилоят Кенгаши раиси, раис ўринбосарлари сайланди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йиллар сарҳисоби келгуси режаларга замин бўлади