Пойтахтимиз Тошкент шу кунларда француз бокси "Сават" бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларига мезбонлик қилмоқда.
“Универсал” спорт мажмуасида 16 та давлатнинг 281 нафар спортчиси иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақанинг очилиш маросимида Халқаро Сават федерацияси президенти Жулиа Габриел, Осиё Сават конфедерацияси президенти Ҳамид Реза Ҳесараки ва вице-президент Гиллес Ле Дуигоу, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон Француз бокси "Сават" Ассоциацияси раиси Чори Мирзаев иштирок этиб, иштирокчиларга муросасиз баҳсларда омад тилади.

Чемпионат доирасида Спорт вазирлиги мутасаддилари Халқаро Сават федерацияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида ушбу спорт турини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА