Бугун, 25 июль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида “Phygital Contenders: Abu Dhabi – Football” турнири бошланади.

Турли мамлакатларнинг 21 та жамоаси иштирок этаётган турнирда мамлакатимиз шарафини “Навоий” жамоаси ҳимоя қилмоқда. 

Кеча мусобақа олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз АҚШ ва Кения терма жамоалари билан “Е” гуруҳидан жой олди. 

Турнирда муваффақиятли иштирок этган жамоалар “Келажак ўйинлари-2025” йўлланмасини қўлга киритади. 

Эслатиб ўтамиз, фижитал спорт турлари бўйича ўтадиган “Келажак ўйинлари” 2024 йили Россия Федерацияси Қозон шаҳрида ташкил этилганди. Бу йилги ўйинлар жорий йилнинг 18-23 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилади. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг фижитал футбол жамоаси Абу-Дабида “Келажак ўйинлари-2025” йўлланмаси учун курашмоқда