Дунё олимлари айни пайтда жуда катта идрок эгаси бўлган ноёб қобилиятли болаларга эътибор қаратишмоқда. Бундай ўсмирларнинг ўзига хос иқтидорини ирсият билан ҳам, таълим-тарбия билан ҳам асослаб бўлмайди...

Узоқ вақтгача бу болалар “Қуёш болалари”, “тефлон болалари”, “нур авлодлари”, “минг йиллик болалари” каби номлар билан аталиб келинган. 1982 йилда эса экстрасенс Ненси Тепп ўзининг “Ранглар ҳаётни анг­лашга ёрдам беради” номли китобида ғаройиб иқтидорга эга ўсмирлар аураси одатдагидек сариқ эмас, тўқ кўк – индиго рангида бўлишини ёзган ва ке­йинчалик булар “индиго болалар” деб атала бошлаган.

Индиго болалар оддий болалардан жуда фарқ қилади. Улар турли муаммоларнинг янги, оқилона ечимларини кўра олади, аммо уларнинг дунёни анг­лаш усуллари умумэътироф этилган меъёрларга зид. Шунинг учун одамлар уларни тушунишмайди ва улар жамиятда илдиз отиб кетишга қийналишади.

Бундай болаларга оилада “у ёки бу тўгаракка ва репетиторга борасан” деб босим ўтказиш нотўғри. Чунки индиго болалар учун танлаш эркинлиги ривожланишнинг асосий шартидир. Индиго болалар тенгдошлари даврасида вақт ўтказишдан ўзини тортишади, улар биринчи навбатда, ўзлари учун маълум йўналишни танлаб, шу йўналишда ривожланади. Шуниси ҳам борки, анъанавий таълим усуллари уларни ривожлантиришда яхши самара бермайди.

Бугунги лавҳамизда вундеркин ва индиго болалар оламини, уларнинг муаммо ва ютуқларини тушунишга ҳаракат қиламиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wpx3U9vaACQ" title="Vunderkind, indigo bolalar — &quot;osmondan tushgan&quot; bolalarmi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вундеркинд, индиго болалар — "осмондан тушган" болаларми? (+видео)