Ўзбекистон Миллий университети Археология ва этнология кафедраси томонидан Маданий мерос агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Оққўрғон тумани Ободонлаштириш бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси туман филиали билан ҳамкорликда 27 та қабристонда кузатув-қидирув ишлари амалга оширилди.

Натижада жами 23 жойда турли хил археологик артефакт, жумладан сопол идиш синиқларига дуч келинди. Шунингдек, бир-биридан 30-40 метр масофада жойлашган умумий номдаги “Учтепа” тепаликлари маҳаллий аҳоли турар жой ҳудуди орасида қолиб кетгани аниқланди.

Тадқиқот давомида тегишли уй эгаларига ёдгорликка зарар етказмаслик бўйича тушунтириш берилди. Кўздан кечирилган қолган 4 қабристонда бошқа археологик артефактлар топилмаган бўлса-да, ҳали бу жойлар қадимий маданий мерос объекти эмас, деган хулоса чиқаришга эрта.

Яъни, ҳудудда археологик қазиш ишлари давом эттирилади. Шундан сўнг якуний хулоса чиқариш мумкин.

Дилмурод Нормуродов,

ЎзМУ Тарих факультети

“Археология ва этнология” кафедраси доценти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оққўрғондаги эски қабристонда қадимий сопол идиш синиқлари топилди