Самарқанд шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида суд органлари фаолияти ва суд жараёнларини ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий малакасини ошириш” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг юртимиздаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси офиси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирок этмоқда.

[gallery-24450]

– Тадбирдан кўзланган мақсад суд жараёнларини ёритишда журналист ва блогерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда судлар фаолияти ёки муайян суд ишини ёритиш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашишдан иборат, – дейди Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов. – Шу мақсадда икки кун давомида ЕХҲТ экспертлари томонидан суд репортажлари ва ҳуқуқий репортажларнинг фарқли жиҳатлари, судга доир мавзуларни ёритишда ахлоқий ва ҳуқуқий чегаралар, журналистик суриштирувнинг қонуний асослари, суд жараёнларини ёритиш ва жамоатчилик билан муносабатлар каби мавзулар юзасидан машғулот ўтадилар. Бундан ташқари, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар, жумладан, рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳолати бўйича журналист ва блогерларга зарур маълумотлар берилмоқда.

Семинар-тренингда ЕХҲТнинг юртимиздаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси офиси халқаро маслаҳатчиси Эндрю Юрковский бугунги ахборот асрида тезкор маълумот тарқатиш қанчалик муҳимлигига қарамай, аввало инсон шаъни, ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши, ҳуқуқий чегаралар бузилмаслиги кераклигини таъкидлади.

Тадбир интерфаол усулда, иштирокчилар билан ўзаро фикр ва тажриба алмашган ҳолда олиб борилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий мавзуларни ёритишда ҳуқуқий чегараларни унутмаслик лозим