ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 24 июлидан 3 августига қадар мамлакатимизда илк бор волейбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Жаҳон биринчилиги доирасида 24 та давлатдан 288 нафар ёш волейболчи иштирок этади. Мусобақани ўтказиш учун 56 нафар халқаро, 50 нафар маҳаллий ҳакам, шунингдек, 80 нафар техник мутахассислар жалб этилган.
[gallery-24443]
U19 жаҳон чемпионатининг барча учрашувлари Юнусобод туманида жойлашган “Юнусобод” спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1- ва 2-залларида ўтказилади.
Иштирокчи давлатлар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда учрашувлар олиб боради:
А гуруҳ: Ўзбекистон, Бельгия, Аргентина, Пуэрто-Рико, Покистон, Туркия
B гуруҳ: Франция, Болгария, Япония, Хитой, Жазоир, Канада
С гуруҳ: Эрон, Италия, Миср, Тунис, Польша, Испания
D гуруҳ: АҚШ, Жанубий Корея, Бразилия, Колумбия, Куба, Финляндия.
Бугун «Юнусобод» спорт мажмуасида «А» гуруҳидаги баҳслар бошланди. Биринчи бўлиб майдонга Покистон ҳамда Бельгия жамоалари тушди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган. Очилиш маросимидан сўнг, Ўзбекистон-Туркия жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА