Юртимизда йил сайин юқори лавозимларда ишловчи аёллар сони ортиб бормоқда. Кимлардир аёл кишининг раҳбар бўлганининг нимаси яхши, дейиши мумкин. Бундай саволга жавоб аниқ: нозик ҳилқат соҳибалари ижтимоий масалаларга кўпроқ юракдан ҳис қилиб ёндашади, дилидан ўтказиб қарорлар қабул қиладилар. Ижтимоий масалалар эса, бу — халқнинг дарди, халқнинг муаммоси, шу кеча-кундузда унинг бошидан ўтаётган муаммолар билан узвий боғлиқдир.
Аёл буни кўпроқ, теранроқ туйишининг яна бир сабаби у оила бекаси, болалар тарбиячиси, уларнинг соғлиғи учун қайғурадиган шифокордир. Сиёсий ҳаётда фаол бўлган хотин-қизларимиз айнан мана шундай хислатлари туфайли қонунларнинг янада ҳаётий бўлиши учун курашадилар, уларда аниқ масалалар, муаммоларнинг ечимларини ифодалаш учун жон куйдирадилар.
Бугунги лавҳамизда Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари шоира Фарида Афрўз билан ўз фаолиятидан келиб чиқиб, бугунги кунимизда аёл раҳбарларнинг ўрни ҳақида суҳбатлашдик.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/v3Gk2MN-GrU?si=FClmuOOqZiNqM3Wq" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА